RU

Последние новости

18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  0 18:26Суперлига. "Динамо" – "Бухоро". Таркиблар маълум  4 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  1 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  3 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  3 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 1:2 (Матнли трансляция)   35 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  2 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  37 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  4

BeIN Sports журналисти: "Мусобақа давомида Япония, Эрон ва Ўзбекистонни кузатаман" Новости

BeIN Sports журналисти: "Мусобақа давомида Япония, Эрон ва Ўзбекистонни кузатаман"

Ўзбекистон - Уммон баҳсига ниҳоятда кам вақт қолмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун жуда муҳим кун. Чунки вакилларимиз Осиё Кубоги-2019 мусобақасидаги иштирокни бошлайди. Дастлабки баҳс Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши кечади. Ушбу баҳс биз учун қанчалик муҳим эканини ҳамма бирдек тушуниб турибди. 

"Шаржа Стэдиум"даги медиа марказда иш қизғин. Бу ерда турли мамлакатлардан ташриф буюрган ҳамкасбларимиз ўйинолди ўз фикрларини билдиришяпти. Шулардан бири Қатарнинг BeIN Sports компанияси тележурналисти Али Рияҳ. 2000 йил Ливанда ўтказилган Осиё Кубогидан бери мунтазам қитъа биринчиликларида ишлаб келаётган Али Рияҳ ўз мутахассислиги бўйича катта тажрибага эга. У билан ўйин олдидан қисқача суҳбат қурдик. 

- Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Уммон учрашуви ҳақида қандай фикрдасиз?
- Менимча, бу ўйин кўпроқ Уммон учун қийин бўлади. Ўйлайманки, Ўзбекистон термаси унчалик қийинчиликка дуч келмайди. Чунки тактика ва ўйин томонлама Ўзбекистонни кучли деб ўйлайман. Менимча, бу мусобақада Ўзбекистон сюрприз тақдим этадиган жамоалардан бири бўлади. Натижа ҳақида бирон гап айтишим қийин, негаки кўп ҳам башорат қилмайман. 

- Сизнингча, ҳар икки жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?
- Иккала жамоада ҳам аввало ҳимоя чизиғи кучли деган бўлардим. 

- Бугун ҳимоявий ўйин кўрамизми?
- Менимча, очиқ ўйин бўлади. Икала жамоа ҳам фақат ғалаба учун ўйнайди деб ўйлайман. 

- Бугунги баҳсда кўпроқ қайси футболчини кузатасиз?
- Биринчи навбатда Игнатий Нестеровни. Чунки ушбу Осиё Кубоги унинг учун бешинчиси бўлади, шу боис моҳир дарвозабонга алоҳида эътибор қаратмоқчиман. Нестеров бешинчи марта Осиё Кубогида иштирок этаётган ягона футболчи, шунинг учун унга алоҳида эътибор бераман. 

- Эктор Купер қўл остида ўтган биронта учрашувни кўрдингизми?
- Йўқ, бу биринчиси бўлади. Мен одатда қитъа миқёсидаги йирик турнирларда ишлайман: Осиё Кубоги, Чемпионлар лигаси, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари. Шу боис ўртоқлик ўйинларини кузатишга кўп вақт бўлмайди. Кеча ўтказилган матбуот анжуманида Эктор Купер ўйин услубимизда ўзгариш бўлади деб айтди. Менимча, жамоангиз бугун ҳужумкор футбол намойиш этади. 

- Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги қайси ўйинлар ёдингизда қолган?
- Ироқ билан кечган ҳар бир учрашувни яхши эслай оламан. Чунки мен ироқликман ва жамоамиз ўйинларини қолдирмай кўриб бораман. Тошкентдаги беллашувлар ҳам ёдимда қолган. 

- Тошкентда неча марта бўлгансиз?
- Жуда кўп. Охирги марта 2011 йил боргандим. Шундан бери орадан қарийб 8 йил ўтибди. 

- Осиё Кубоги-2007да Ироқ терма жамоаси ўзига хос шов-шув кўтариб чемпион бўлганди. Бу мусобақада ҳам қайсидир жамоа сенсация кўрсата оладими?
- Шундай бўлиши мумкин. 1-турдаги ўйинларни кўряпмиз, ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиш қийин бўлиб қолди. Шундай экан, исталган жамоа ярқ этиб порлаши мумкин. Бу мусобақада ҳар бир учрашув катта аҳамиятга эга. 

- Сиз мусобақада давомида кузатиб борадиган учта жамоа номини айта оласизми?
- (Бироз ўйланиб) Ироқни бу рўйхатга қўшмай турамиз, чунки Ватаним жамоасини ҳар доим кузатаман. Бошқа жамоалардан эса Япония, Эрон ва Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларини кўриб боришга ҳаракат қиламан. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика