RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Беҳзод Шамсиев: "Бизнинг асосий мақсадимиз - бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш" Новости

Беҳзод Шамсиев: "Бизнинг асосий мақсадимиз - бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш"

Бугун Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Украиналик тенгдошларини мағлуб этиб, Валерий Лобановский халқаро хотира турнирида ғолибликни қўлга киритди. Учрашув якунлагандан сўнг терма жамоамиз аъзоси Беҳзод Шамсиевдан мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Авваламбор, Валерий Лобановский хотира турниридаги ғолиблик билан барча юртдошларимизни табриклайман.Мусобақа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, ташкилотчилик ажойиб тарзда ташкил этилди. Барча шароитлар яратилиб берилди. Бугуни баҳсда жуда ҳам кескин бўлди. Украинага ғалаба керак эди ва улар шунга яраша майдонга тушишди. Бироқ биз уларга қарши ажойиб тарзда ҳаракат қилиб, ғалабани қўлга киритдик, Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини яхшилаб бажаришга ҳаракат қилдик деб ўйлайман. 

Мусобақада иштирок этган ҳар икки жамоа: Озарбайжон ва Украина ҳам Евро ҳавосини олган термалар ҳисобланади. Уларга қарши биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Озарбайжонга қарши баҳсда кўплаб яхши имкониятларга эга бўлдик, Менимча, уларга қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик деб ўйлайман. Имкониятлардан яхши фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди. Украина мезбон бўлиб ҳаракат қилди ва улар мухлислар қаршисида яхшироқ ҳаракат қилишга интилишди. Бироқ кўзланган мақсадга эриша олишмади. Шуни қўрқмасдан айтишим мумкинки, бизнинг терма жамоа бемалол Европа жамоаларга қарши тенгма-тенг ўйин кўрсатишлари мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз, бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш",- деб фикрини якунлади Беҳзод Шамсиев.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика