RU

Последние новости

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  3 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

Бечора биринчи лига Новости

Бечора биринчи лига

Айни вақтда Муборакда Ўзбекистон биринчи лигаси доирасидаги 13 туридан ўрин олган "Машъал-2" - "Спартак" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашув 18:05 да старт олди. Бунга 18:00 га белгиланган учрашувнинг беш дақиқа кечикишига "Спартак" жамоасининг Муборакка кечикиб келгани сабаб бўлди. Буни фожиа деб бўлайди деб ўйласангиз хато қиласиз. Биринчи лигада аҳвол шу даражада ёмонки бугун яна бир бор амин бўлдик. Бухоро жамоа тур учрашувини ўтказиш учун Муборакка "Исузи" афтобусида 17:55 да кириб келди. Афтобусдан формадан тушган жамоалар аъзолари ҳеч қандай машғулотсиз майдонда ҳаракат қилмоқда. Йўл чарчоғи кетиб улгурмасдан майдонга тушган жамоа биринчи бўлимда учта гол ўтказган.

Бундан ташқари бугун Самарқанднинг "Шердор" жамоаси сафарга бор йўғи учта захира ўйинчиси билан борганиёқ клубнинг аҳволини кўрсатиб турибди. Катта қийинчилик билан Ғузорга етиб борган учун таҳсин ўқиш керак. Ҳозирги кунда биринчи лиганинг сафар учрашувларига бориш ҳам катта шараф бўлиб қолмоқда. "Регистон"да эса аҳвол "Шердор"дан ортиқ эмас. Иккиси ҳам сафарга борса шунга шукур қилиб турмоқда.

Жиззах жамоалардаги аҳволга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. "Зомин" ҳам "Ғаллакор" ҳам катта машаққат билан сафар учрашувларига захира ўриндиғисиз ташриф буюрмоқда. "Зомин" Самарқандда "Регистон"га қарши ўйинга эса старт олдидан 15 дақиқа қолганда кириб бориб машғулотсиз майдонга тушди.

"Орол" ва "Хоразм"да аҳвол қолганларидан яхши эмас. Айниқса "Орол" фақат савоб учун майдонга тушмоқда.

Хуллас калом биринчи лигага раҳмим келиб кетади...


Ҳумоюн Давуров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика