Баъзи ходимлар Гринвуд сабаб МЮдан кетмоқчи
13 окт 2023 17:05
Новости
Баъзи ходимлар Гринвуд сабаб МЮдан кетмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ходимларининг бир қисми клубнинг футболчилар Мэйсон Гринвуд ва Антони билан боғлиқ ишларга муносабати туфайли ишдан кетмоқчи.
МЮ аввалроқ ички суриштирув ишларини ўтказди ва Гринвуднинг айби йўқлиги маълум бўлди. Антони ҳам бир қиз билан боғлиқ вазият туфайли машғулотлардан четлатилган, бироқ кейинроқ клуб вазиятга муносабатини ўзгартирганди.
"Манчестер Юнайтед"нинг баъзи ишчилари бу вазиятдан ҳайратда ва ишдан кетиш ҳақида ўйламоқда. Маълум қилинишича, иш ташламоқчи бўлганлар сони у қадар катта эмас. Ишчиларнинг фикрига кўра, клуб Гринвудни четлаштирмоқчи ҳам бўлмаган, аммо жамоатчилик босими натижасида шундай йўл тутишга мажбур бўлган. Антони воқеасида ҳам клуб аввалдан барчасини билган ва футболчиси айбини яширган, деган версия ҳам мавжуд. Бироқ клуб раҳбарлари бундай маълумотларни тўлиқ инкор этишди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии