Байи жуда қўпол ҳаракат қилгани учун 7 та ўйинга дисквалификация қилинди
20 янв 2023 11:10
Новости
Байи жуда қўпол ҳаракат қилгани учун 7 та ўйинга дисквалификация қилинди
Журналист Фабрис Лампертининг хабар беришича, "Марсель" ҳимоячиси Эрик Байи 7 та ўйиндан четда қолади.
Франция Футбол Федерацияси (ФФФ) Франция Кубогининг 1/32 финал босқичи доирасидаги "Йер" билан ўйинда (2:0) қўпол қоида бузиш қайд этгани учун футболчига шундай чора белгилади.
Байи рақиб ярим ҳимоячиси Альмике Ндиайининг кўкрак қисмига оёқ билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
"Йер" ярим ҳимоячисига бир нечта қовурға синиши, жигар шикастланиши ва ички қон кетиш ташхиси қўйилган. Уни зудлик билан касалхонага юборишди.
Байи дастлаб иккита ўйинга дисквалификация қилинган ва уни ўтаб бўлган ҳам эди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии