RU

Последние новости

12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  0 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  0 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  2 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0

Бахтиёр Толипов: "Қўқон-1912" олий лигада иштирок этишга тайёр" Новости

Бахтиёр Толипов: "Қўқон-1912" олий лигада иштирок этишга тайёр"

“Қўқон-1912” клуби матбуот хизмати клуб вице-президенти Бахтиёр Толиповдан интервью олди.
- Бахтиёр ака энг аввалом бор  “Қўқон-1912” жамоасини олий лигага ҳақли равишда йўланмани қўлга киритгани билан бутун мухлислар номидан табриклайман.
- Раҳмат. Мен ҳам бутун қўқонлик футбол мухлисларини жамоамизнинг олий лигадан ўз ўрнини топганлиги билан табриклайман. Қўқон  футбол жамоаси илк миллий чемпионатимиздан бошлаб  мусобақаларда  фаол иштирок  этиб келган. Лекин, сўнгги йиллар баъзи бир сабабларга кўра, шаҳримиз катта футболдан четроқда қолди. Мана энди янги мавсумдан бошлаб  “Қўқон-1912”  жамоамиз яна олий лигада иштирок этади.
 
- Қўқон футболининг ютуғи нимада деб ҳисоблайсиз?

- Албатда шаҳримизда азалдан иқтидорли футболчилар кўп етишиб чиққан. Футбол мухлислари яхши билишади, кўплаб қўқонлик футболчилар миллий терма жамоамизнинг шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда олий лиганинг ўзида учта қўқонлик мураббий (Р. Абдуллаев, М. Қурбонов, Б.Ашурматов) иш олиб бораётгани ҳам эътиборга лойиқ. Лекин жамоамизнинг энг катта ютуғи  - бу албатта қўқонлик футбол ишқибозлари.  Биргина мисол, Биринчи лига ўйинларига стадионимизга, ўртача 5.000 томошабин ташриф буюрди.  Бу дегани жамоамиз на фақат биринчи лига, балки олий лигада ҳам томошабинларни ўйинларга ташрифи бўйича юқори ўринларни эгаллади.  
 
- Бахтиёр ака, жамоанинг олий лигага чиққанлигини нишонлашга қизғин тайёргарликлар олиб борилаётан бир пайтда, “томдан тараша тушгандай”  “Қўқон-1912” олий лигада қатнашмасмиш?!" деган иддао билан мақола чоп этилиб, кўплаб мухлисларимизни  шошириб қўйди. Бу хақда нима дея оласиз.

- Рости, мен учун ҳам бу хабар кутилмаган бўлди. Шунчалик ҳам маъсулиятсизлик бўладими? Бундай ақлга сиғмайдиган ёлғон информация, бутун  қўқонлик футбол мухлисларнинг ғазабга келтирди. Асоссиз иддоалар турли салбий воқеаларга олиб келишини наҳот улар тушунишмаса. 25 ноябрь куни шаҳар ҳокимияти, ҳомийларимиз билан бирга жамоамизнинг олий лигага чиққанлигини нишонлашни режалаштирганмиз. Ҳозирда барча футболчи ва мураббийларга шартномада белгиланган пуллар тарқатилиб бўлган ва футболчи-мураббийлар билан янги шартномалар тузишга тайёргарлик кўраяпмиз.
 
- Олий лигада иштирок этиш учун ҳар томонлама тайёр бўлиш керак. Бу борада ПФЛнинг талабларига жавоб берадиган шарт-шароитлар яратилганми?
- Клубимиз ҳозирда ҳар томонлама олий лигада иштирок этишга тайёр. Барча кулайликка эга бўлган клуб базамиз, автотранспортларимиз мавжуд. Стадионимиз олий лига талабларига 100 фоиз жавоб беради. Томошабинларга қулайликларни яратиш учун ўтириш ўриндиқларини янгилаб кенгайтираяпмиз.  Яқинда янги компьютерлаштирилган таблони ишга туширдик. Табломиз ўйин давомида видеокамера орқали майдондаги ўйинни намоиш қилиш имкониятига эга. Худди шундай жамоалар учун кийиниш хоналари,  ўйиндан кейин ювиниш учун иссиқ-совуқ сувлар,  алоҳида ОАВ ходимлари учун ўйинни кулай томоша қилиш учун жойлар билан биргаликда, ҳомийларимиздан бири  EVO интернет фирмаси ёрдамида узуликсиз  Wi-Fi интернет алоқасини ташкил этганмиз. Худди шундай, www.kokand1912.uz клуб сайти фаол ишлаб турибди. Энг асосийси қўқонлик ёш йигитлар учун академиямизни ишга тушураяпмиз. Хуллас, биз олий лигада муносиб иштирок этиш учун хар томонлама тайёргарлик кўриб  қайтдик.

 
“Қўқон-1912” клуби  матбуот маркази.
Ойбек Копадзе
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика