RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бугун 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор" Новости

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бугун 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор"

Собиқ ҳимоячи Бахтиёр Қамбаралиев ўз вақтида миллий терма жамоамиз сафида 16 бор майдонга тушиш шарафига муяссар бўлган.
Бугун миллий терма жамоамизнинг Иордания қарши кечадиган ўйини олдидан Қамбаралиевнинг ҳам фикрларини тингладик.

- Иордания билан қизиқарли ўйин бўлишини айтиш мумкин. Илгари ҳам бу рақибга қарши ўйнаганмиз. Бугун улардан ўзига хос реванш олишимиз керак. Йигитлар буни жуда яхши тушуниб турган бўлса керак.

- Миллий терма жамоамизда авлодлар алмашинуви юза келган давр. Осиё чемпионатига борадиган ёши катта икки нафар футболчи номи маълум бўлди. Фақат мураббийнинг айтишича, қолган битта ўрин Шодиев ёки Тожиевга тегади. Албатта буни яқин икки ўйиндан сўнг билиб оламиз. Миржалол Қосимов аслида Осиё ўйинларига легионерларимизни олиб кетишни режалаштирганди. Бироқ ФИФА кунлари бўлмагани учун ҳам бу иш амалга ошмайди. Менимча агарда Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров ва Сервер Жепаров сингари ўйинчилар борганида, терма жамоамиз янада кучли бўларди. Лекин ҳозирги ўзимизнинг маҳаллий йигитлар Фозил Мусаев билан Ислом Тўхтахўжаевда ҳам халқаро тажриба етарли деб биламан. Насиб қилса улар ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўла олади.

- Янги Зеландия билан ўйин ҳақида ҳозирдан бир нима дейишим қийин. Лекин бугун Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика