RU

Последние новости

22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  0 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  5 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  19 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3

Бахтиёр Маметов: “Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон” Новости

Бахтиёр Маметов: “Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Ханой шаҳридаги "Май Дин" стадионида Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасида Вьетнамга қарши майдонга тушади.
Мухбиримиз Камолиддин Алимов айни пайтда Ханойда бўлиб турган терма жамоамиз матбуот котиби Бахтиёр Маметовдан қисқа интервью олди.

"Ўйинга тайёргарлик анча яхши бўлди. Лекин, Вьетнамга учиб келишимиз осон кечмади. Умумий олганда, Тошкентдан Сеул орқали Ханоига етиб олишимиз учун 14 соат кетди. Шу боис, мураббийлар штаби йигитлар ўзларига келиб олишлари учун уларга дам беришди. Ханоидаги илк кунимизда машғулот узоқ давом этмади. Унда ҳамманинг кайфияти аъло даражада эди. Барча Шавкат Саломовни туғилган куни билан табриклади. Миржалол Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақида айтилган гаплар ёлғон. Миржалол Қўшоқовичдан ҳеч ким интервью сўрамади. Аксинча, Рустам Акрамовдан сўрашганди, терма жамоамиз техник директори интервью берди. Маҳаллий  матбуотнинг ўйинга бўлган қизиқиши жуда баланд. Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида 20дан ортиқ журналист қатнашди. Терма жамоамиз делегацияси Ханойнинг қоқ марказида яшаяпти. Беш юлдузли меҳмонхона стадиондан 5 дақиқалик йўлда жойлашган. Кўчаларда ўйин билан боғлиқ афишалар, банерлар етарли. Бир сўз билан айтганда, эртага "Май Дин" стадиони мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Хуллас, ҳаммаси жойида ва жамоа ўйинга тайёр".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика