Бахтиёр Ҳамидуллаев мураббийлик курсларида ўқишни бошлади
13 сен 2014 12:52
Новости
Бахтиёр Ҳамидуллаев мураббийлик курсларида ўқишни бошлади
Андижонлик таниқли ҳужумчи Бахтиёр Ҳамидуллаевни охирги йилларда ҳеч бир жамоа сафида кўрмаётган эдик.
Маълум бўлишича собиқ футболчи мураббийлик соҳасига ўтаётган экан. Олинган маълумотларга кўра, Ҳамидуллаев яқинда Андижонда ташкил этилган "С" мураббийлик курсида таҳсил олган. Аслида профессионал ва олий маълумотли бўлган футболчи тўғридан-тўғри "В" лицензияси учун ўқиб, биринчи лигада бош мураббийлик қилиши мумкин. Лекин Бахтиёр Ҳамидуллаев ўзи учун янги бўлган соҳада ҳаммасини бир бошдан бошлади.
Умид қиламизки, ўз вақтида бир қатор голлари билан мухлислар меҳрини қозонган собиқ футболчи мураббий сифатида ҳам ишқибозларни хурсанд этади.
Умид қиламизки, ўз вақтида бир қатор голлари билан мухлислар меҳрини қозонган собиқ футболчи мураббий сифатида ҳам ишқибозларни хурсанд этади.
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии