RU

Последние новости

13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   0 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "10 киши бўлиб қолганимизни инобатга олсак, натижадан қониқдим" Новости

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "10 киши бўлиб қолганимизни инобатга олсак, натижадан қониқдим"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

Ўйин режа қилганимиздек, старт олди. Афсуски, ўйин ўрталарига келиб, устунликни рақибга бериб қўйдик, шу сабабли муаммога дуч кела бошладик. Ҳимояда иккинчи қаватда жуда кўп ютқаздик, уларда кўплаб вазиятлар юзага келишни бошлади ва шулардан биттаси гол билан тугади.

Ўйлайманки, ютса бўладиган ўйин эди ва керакли очколарни йўқотдик.

Биринчи бўлимда асосан, Муҳаммадали Юлдашев орқали ҳужумлар ташкил қилинди. Иккинчи бўлимда бу ҳолат деярли кўринмади.

Ҳа, у ўйин охирига бориб чарчаб қолди. Ўзгартиришга мажбур бўлдик.

Абдулло Олимов захирадан майдонга тушди. Бунга нима сабаб бўлди?

Унда озгина жароҳат бор, шу сабабли кўп ўйнай олмасди. Лекин захирадан тушиб, қўлдан келганича жамоага ёрдам берди.

1:0 бўлиб турганида, Рустамжон Қўчқоров ҳужумга туширилди, у ўринбосарлар таркибида ҳимояда ўйнар эди. Бу катта камчилик эмасми?

Йўқ, у аслида ҳужумчи. Ҳимояда муаммолар кўп бўлгани боис ўринбосарлар таркибида химоядан фойдаланганмиз ва бу иш берди.

"Андижон"ни ўйинчилар тарк этишда давом этмоқда. Тимур Усмонов масаласида қандай фикрдасиз?

Усмоновни укамдек кўриб, ҳамма нарсани тушунтирдим. Лекин у жамоадан кетиб қолди. Мана, кеча ўринбосарлар таркибида ўйнаган Нодир Мавлоновни мисол қилайлик. Унинг ёши Тимурдан катта, лекин у ўринбосарлар таркибида лом-мим демасдан, майдонга тушиб, гол ҳам урди.

Усмонов эса ўзи шу фикрга келди ва кетди.

Умумий олганда, бугунги натижадан розимиз?

10 киши бўлиб қолганимизни инобатга олсак, натижадан қониқдим. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика