Бахтиёр Ашурматов - "Турон" бош мураббийи!
09 окт 2022 18:29
Новости
Бахтиёр Ашурматов - "Турон" бош мураббийи!
Клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этилган йиғилишда яқин ўтмишнинг ёрқин футболчиси, таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди. Бугунга қадар клубимиз бош мураббийи лавозимида ишлаб келган истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев мураббийлар штабида Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам беради.
Ашурматов бугунга қадар АГМК, "Гулистон" ва "Сурхон", "Бухоро", "Андижон", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" клубларида фаолият олиб борган. Шунингдек, мураббийлик фаолияти давомида Олмалиқнинг АГМК клуби билан Ўзбекистон кубоги бош совринини қўлга киритган.
Янги бош мураббийга клубимиз раҳбарияти томонидан мусобақа жадвалида юқори ўринларга эга чиққан холда мавсум якунида жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.
"Турон"га хуш келибсиз Бахтиёр Аъзамович! Жамоамиздаги фаолиятингизда омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии