RU

Последние новости

12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  0 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  2 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  5 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  8 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик"

"Навбаҳор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Ўйин тўғрисини айтсам бугун биринчи ўйин бўлгани учун йигитларимда ҳаяжон сезилиб турди. Мухлислар қўллаб-қувватлаши натижасида дастлабки бўлимда шогирдларим бироз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Ўйин охирида йўқ жойдан, ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. "Локомотив" ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди ва бунга эришди. Рақибни табриклайман, тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик.

Янги футболчилардан баъзилари ўзини кўрсатди, баъзилари эса ҳали ўз имконияти даражасида ўйнай олмади. Фамилияларни айтишда шошилмайман. Сабаби бу ҳали мавсум боши.

Мағлубиятда жамоани шакллантириш учун вақт етмади деб баҳона қилмоқчи эмасман. "Локомотив" дарвозаси олдида кам имконият яратдик ва гол ура олмадик. Мағлубиятимизга шу сабаб бўлди.

Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. "Локомотив" ёки "Насаф"га қарши ўйин экан деб мағлуб бўлиш режамизда йўқ. Агар кейинги ўйинларда ўзимизга керакли бўлган ўйинни кўрсатиб, ғалабаларга эришсак юқори ўринларга кураша оламиз.

Ҳакамлик ҳақида нима дейишим мумкин. Мухлисларга ҳакамлик ёқмади. Иккинчи бўлимда кўп тўхталишлар бўлди, лекин атига 3 дақиқа қўшиб берилди. Лекин бугун ҳакамлар ўйин тақдирини ҳал қиладиган хато қилишгани йўқ", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Шерзод Ҳамдамов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика