RU

Последние новости

06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  0 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  41 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  476

Бахтиёр Ашурматов: "Сидоров голи билан ўзига бўлган ишончини қайтариб олди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Сидоров голи билан ўзига бўлган ишончини қайтариб олди"

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа устози Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида:

-“Қизилқум” жамоаси охирги пайтларда чиройли ўйинлар кўрсатиб, яхши натижалар қайд этяпти. Ҳамиджон Актамов бежизга ойнинг энг яхши мураббийи бўлгани йўқ. Жамоасининг ўйинида катта ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлди. “Қизилқум”нинг ажойиб ўйин кўрсатишида мураббийнинг меҳнатини таъкидлаб ўтган бўлардим. Ўйинга келсак, жанговар ва асабий руҳда кечди. Бугун ютишимиз ёки мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Меҳмонда дуранг ўйнаганимизда мураббийларнинг кўрсатмаларидан кўра, футболчиларнинг характер кўрсатгани, охиригача курашишгани, қийин вазиятларда ўзларин йўқотиб қўйишмагани ва захирадан майдонга тушганлар ҳам аҳил жамоа бўлиб ўйинга қўшилиб кетганлари туфайли натижасини берди ва дурангга эришдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мурод Холмуҳаммедов ва Иван Йосович жароҳат сабабли жамоа билан умумий машғулотларда қатнаша олмадилар. Шунга қарамасдан, улар соғлигини таваккал қилиб, қийин вазиятда жамоага ёрдам беришга қарор қилдилар. Уларга ва майдондаги барча йигитларга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман.

- Эшитишимизча, жамоада молиявий муаммолар бор экан. Футболчилар охирги марта қачон ойлик маош олишди?

- Бу жамоамизнинг ички ишлари. Эътибор берсангиз, ҳеч қайси ҳолат футболчиларимизга охиригача курашишларига халақит бергани йўқ. Фақат ғалаба қозона олмаётганимизга омад келмаслиги сабаб бўляпти. Ютқазган ўйинларда ҳам муносиб курашишяпти. Йигитларга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. Қўқонда ҳеч қачон футболчиларни алдашмаган. Ўйлайманки, бу йил ҳам шундай бўлади. Шу сабабли бу ҳақда тўхталишни хоҳламаган бўлардим. Асосийси, йигитлар аҳил. Тўғри, жадвалда бундан юқорироқ ўринга жойлашишимиз мумкин эди. Афсуски, омадсиз ўйинлар бизни шу ўринга жойлашишимизга сабаб бўляпти. Аммо мана шундай ўйинлар намойиш этсак, кейинги учрашувларда керакли очколарни қўлга киритамиз.

- Биринчи бўлим бошларида таркибда ўзгариш бўлди. Бунга нима сабаб?

- Гапнинг очиғи, Фарҳод Бекмуродов икки-учта вазиятда дарвозамизга яқин жойда тўпни йўқотиши бизни хавотирга солди. Афсуски, захирадан футболчини майдонга туширишга улгурмай қолдик ва гол ўтказиб юбордик. Бу каби ҳолат ҳар бир футболчида бўлиб туради. Кимнидир айбламоқчи эмасмиз. Аммо, ўйинга киришиб кета олмагани сабабли тезкор тарзда ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик.

- Андрей Сидоровдан шундай гол кутганмидингиз?

- Рости, мураббийдарда сезиш қобилияти бўлади. Ҳужумни кучайтириш учун таваккал қилишга мажбур эдик. Гапнинг очиғи, қайси ҳужумчини майдонга туширишга иккиландик. Сидоров доим захирадан тушганда гол урмаяпти, бу сафар бу ишни уддалар, деган ҳолатда уни майдонга туширдик. Бу гол ўзига бўлган ишончни қайтариб беради. Андрей яхши футболчи. Лекин, охирги йиллардаги омадсизлик уни анча тушкун ҳолатга тушириб қўйганди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика