RU

Последние новости

12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  0 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  2 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  5 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  7 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  3 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0

Бахтиёр Ашурматов: "Рамзий терма жамоадан ўрин олишимда футболчилар ва мухлисларнинг ҳиссаси катта" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Рамзий терма жамоадан ўрин олишимда футболчилар ва мухлисларнинг ҳиссаси катта"

4-турда ўз майдонида Насафни қабул қилган "Навбаҳор" рақиб устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб мухлисларга ўзига хос сюрприз тақдим этди.
Очиғини айтганда кўпчилик шу куни "Насаф"нинг Наманганда камида дуранг натижаси билан қайтишини таҳмин қилганди. Аммо футболда тахминлар ҳамиша ўзини оқлайвермаслигини Бахтиёр Ашурматов шогирдлари амалда исботлади. Мазкур ортда қолган тур рамзий терма жамоасида эса бош мураббийликка айнан лочинлар устози муносиб кўрилди.

- Албатта championat.asia сайтининг ушбу лойихани йўлга қуйгани мақсадга мувофиқ бўлди. Сабаби бу эътибор нафақат мухлислар балки футболчи ва биз каби мураббийларни ҳам янада яхшироқ натижа кўрсатишимизга ундайди. Сайтни мунтазам равишда кузатиб келаман.

- Олдинги тур якунларига кўра кимлар рамзий терма жамоадан ўрин олганидан хам хабарим бор. Менинг 4-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишимда албатта жамоамнинг "Насаф" устидан қозонган ғалабаси муҳим ўрин тутди. Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бирини мағлубиятга учратиб, мухлисларимизга қувонч улашганимиздан жуда мамнунман. Қолаверса "СА"нинг тур рамзий терма жамоасидан ўрин олганидан ҳам хурсанд бўлдим. Очиғини айтганда, ушбу турдаги ғалабамиздан кейин рамзий терма жамоага киришимни ҳаёлдан ўтказганим рост. Лекин бунга тўлиқ ишонмагандим. Чунки бу борада бошқа клуб мураббийлари ҳам номзодлик қилиши мумкин эди. Хусусан сафарда "Олмалиқ" билан дуранг қайд этган "Андижон" бош мураббийи Азамат Абдураимов ҳам тур рамзий терма жамоага кириши мумкин эди.

- Бундай эътибордан хурсандман. Албатта тур рамзий терма жамоага киришимда жамоамдаги футболчилар ва ашаддий мухлисларимизнинг ҳиссаси катта деб ўйлайман. Айниқса шу куни ғалаба учун бор кучини бериб ўйнаган йигитларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Қолаверса 4-тур рамзий терма жамоасидан "Навбаҳор"нинг икки ўйинчиси  Юрий Рижко ва Алишер Маҳмудовнинг ҳам ўрин олгани мени қувонтирди.

- Келгуси баҳсларда ҳам ашаддий ишқибозларимизни мана шундай ғалабалар билан хурсад этишга бор кучни сарфлаймиз.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика