RU

Последние новости

13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  0 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  0 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  3 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш"

"Қўқон-1912" жамоаси шу кунларда Тошкент шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни қизғин равишда давом эттирмоқда.

"Шунқорлар" бугун йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувида "Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг тайёргарлиги ва таркибдаги янгиликлар ҳусусида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Ўйлайманки, Тошкентдаги йиғин биз учун самарали бўлади. Биринчи назорат ўйинини "Сўғдиёна"га қарши ўтказдик ва унда футболчиларимизнинг имкониятларини яна бир бор кўриб олдик. Ҳозирда икки нафар футболчимиз Ойбек Рустамов ва Мурод Ҳолмуҳаммедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинида қатнашмоқда. Сафимизга қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Асадбек Собиржонов эса олимпия терма жамоасидан чақирув олди. Ҳамидулло Абдуҳамидов жароҳатидан сўнг тикланмоқда. Шу боис таркибимизни тўлиқ, деб бўлмайди. Ушбу футболчилар ихтиёримизга етиб келишса таркиб борасида маълум бир хулоса чиқара оламиз. Бу йил ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз.


Мазкур йиғинга "Нефтчи"дан Илҳом Ваҳобов, "Истиқлол"дан Анвар Ҳожимирзаев, Жамшид Раҳматуллаев каби футболчиларни жалб қилдик. Селекция жараёни ҳали тўхтагани йўқ. Яқин кунларда Якуба Бамбанинг келиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир неча футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. 5-6 кун ичида таркибимиз аниқ бўлиб улгуради.
Мўмин Мелиев билан йиғинлар бошланмасидан аввал келишувга эришгандик. Унга АГМК, "Сўғдиёна" жамоаларидан таклиф бўлганди. Ўйлайманки, Мелиевнинг жамоамизга кўп ёрдами тегади. Меҳнаткаш футболчи ҳисобланади. Фарҳод Бекмуродов билан ҳам худди шундай тез келишдик. Улар билан ҳамкорлигимиз фойдали бўлиши шубҳасиз. Славко Лукични мухлислар яхши билишади. "Насаф", "Навбаҳор"даги ўйинлари билан танилган. Лукич орқали ҳимоядаги рақобатни кучайтирдик.


Қувондиқ Рўзиевнинг жамоамизни тарк этиши катта йўқотиш. Мухлисларимизнинг ёқимтойига айланиб, биз билан ҳам яқин ака-укадек бўлиб қолганди. Қувондиқнинг қалби Қўқонда қолди. Лекин, маълум сабабларга кўра "Навбаҳор"га ўтишга қарор қилди. Унинг қарорини қўллаб-қувватладик ва дўстона равишда хайрлашдик. Келажакда яна бирга ишласам, хурсанд бўламан. Буни ўзи ҳам таъкидлаб кетди. Катта йўқотиш, аммо унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Реклама



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика