RU

Последние новости

22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  1 21:49"Брест" — ПСЖ. Таркиблар маълум  8 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  16 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  37 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  16 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  17

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқон-1912"га ўтиш ўйинига қолмасдан Суперлига масаласини ҳал этишини тилайман" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқон-1912"га ўтиш ўйинига қолмасдан Суперлига масаласини ҳал этишини тилайман"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини қабул қилиб олганимда олдимда мураккаб вазифа борлигини билгандим. Лекин биринчи ғалаба учун 4 та тур керак бўлади деб ўйламагандим. Йигитлар ҳаракат қилишаяпти. Орқага йўл йўқ эди. Агар бугун дуранг ўйнаганимизда ҳам 2-ўрин учун курашдан чиқиб кетардик. Вазиятлар яратиб гол урдик. "Хоразм" жамоаси ўйин охирига келиб ҳужумларни кучайтирди, бир қатор вазиятларга эга бўлди. Биз қарши ҳужумда иккинчи голни урдик ва ўйиннинг охири биз учун нисбатан осонроқ кечди. Бугунги ўйин йигитларга раҳмат айтаман. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман, улар бизни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Клубимиз раҳбариятини, жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- Асосан захирадан майдонга тушаётган Азизбек Ибрагимов ва Акмал Турсунбоевлар бугунги ўйинни асосий таркибда бошлашди ва жуда фаоллик кўрсатишди. Улар кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бизда иккита тенг кучли дарвозабон бор. Акмал Турсунбоев ўз имкониятини кутди. Бугун у ўзини кўрсатди. Азизбек Ибрагимов ҳақида айтадиган бўлсам, бугун биз 2 та ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилдик. Бу қарор ўзини оқлади, олдинги ўйинларга нисбатан кўпроқ вазият яратдик.

- Бугун 2 та вазиятда ҳимоячилар меҳмонлар ҳужумчисини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборишди. Ҳимоя чизиғи вакилларининг ўйинларига қандай баҳо берасиз?

- "Хоразм" сафида яхши ижрочилар борлигини айтиб ўтдим. Масалан Роки Марчиано ушбу мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Биз ҳимоячиларга шундай вазиятларда дарвозабонга яқинроқ ўйнашни айтиб ўтгандик. Бугунги ўйин учун ҳимоячиларга катта эътирозим йўқ. Ҳимоячилар ишончлироқ ўйин кўрсатишлари керак.

- Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912" билан дуч келиш эҳтимоли бор. Сизга бу жамоа билан ўйнаш қулайми?

- Биз ўз айбимиз билан 3-ўринга тушиб қолдик. "Қўқон-1912"га ўтиш ўйинига қадар қолмасдан Суперлигада қолиш вазифасини ҳал этишларини тилаб қоламан. Бизга бу жамоадан кўра бошқа жамоа билан ўйнаш қулай бўларди. Аммо, бу менинг ҳоҳишимга қараб амалга ошмайди. Йигитлар бугунги каби жанговор ҳаракат қилишса, ҳар қандай жамоани ҳам юта олишимизга ишонаман.

- Ёш легионер футболчилар Сиёвуш Ҳабибуллоев ва Шарифбек Раҳматовларнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз?

- Сиёвуш Ҳабибуллоевни сўнги ўйинларда майдонга туширдик, яхши футболчи. Бугун унинг ўрнида Сардор Абдунабиевни синаб кўрдик, ёмон ҳаракат қилмади. Шарифбек Раҳматов иқтидорли ва келажаги бор футболчи. Унинг чизиғида Сардор Абдунабиев, Аъзамжон Алиев каби тажрибали футболчилар бор. Гапнинг очиғи, миллий чемпионатларимизга жалб этилган легионер футболчи маҳаллий футболчилардан икки карра устун бўлиши керак. Масалан, Роки Маричанони кўраяпсиз, ўз иқтидорини кўрсатаяпти. Легионер футболчи захирада ўтириш учун олиб келинмайди.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика