RU

Последние новости

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Натижа ҳар доим муҳим" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Натижа ҳар доим муҳим"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан интервью ташкил этдик.

- Бахтиёр ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Очиғини айтганда кўпчилик бу турнирда натижа муҳим эмас деб ҳисоблайди. Лекин натижа ҳар доим муҳим бўлган. Бугунги ўйин дерби мақомига мос бўлди. "Турон" жамоаси селекция ишларини жуда яхши тарзда олиб бораяпти, жамоанинг таркиби бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирилмоқда. Шу сабабдан бугунги учрашув қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди.

Жамоамиз футболчилари берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди деб айта оламан, улар майдонда охиригача курашишди. Ўйлайманки, футбол мухлисларига бугунги ўйин манзур бўлди. Бизнинг олдимиздаги вазифа - мазкур мусобақада ғолибликни қўлга киритиш. "Ҳоким кубоги" мусобақасида бир қатор номдор клублар иштирок этмоқда, шу сабабли ушбу мусобақа ҳар йилгидан кўра қизиқарлироқ руҳда кечяпти. Барибир ўйиндаги устунлик кўпроқ биз томонда бўлди, балки "Турон" таркиби янги шаклланаётганлиги учун футболчилар жамоа услубига мослашиб улгуришмаган. Ўйлайманки, бу жамоа Суперлигада ўз сўзини айтади, ҳар қандай рақибга "бошоғриқ" бўладиган клубга айланмоқда.

Йигитларга бугунги ўйин учун раҳмат айтаман. Узоқ йўл босиб келиб стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.

- Жамоангиз бугунги ўйинда рақибга нисбатан кўп қўполлик ишлатгандек кўринди...

- Мен бунақа деб айтмаган бўлардим. Бугунги ўйин яккакурашларга бой тарзда ўтди. Агар Фозил Мусаев жароҳат олган вазиятни назарда тутаётган бўлсангиз, бу вазиятда жамоамиз аъзоси Рустам Абдуҳамидов футболчини кўргани йўқ эди. У тўпни тепиб юбориш учун сакради, Мусаев боши билан ўйнамоқчи бўлгани оқибатида тасодифий жароҳат юзага келди. Лекин рақиблар томонидан жамоамиз ҳужумчиси Мўмин Мелиевга нисбатан ҳам бир неча бор ортдан зарбалар берилганини ҳам эътиборга олиш керак. Бу футбол, мен ҳозир у ёки бу жамоа кескин ўйнади деб айтмаган бўлардим. Умуман айтганда ҳар икки жамоа ҳам жанговор футбол намойиш этди. Майдон холати ҳам бугунги ўйин шундай руҳда ўтишига сабабчи бўлди, учрашувда кўпроқ яккакурашлар бўлди.

- "Қўқон-1912" мусобақанинг навбатдаги босқичида Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги "Истиқлол" жамоаси билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Анвар Бердиев жамоаси бугун "Бухоро" билан баҳсда ПРО-Лига вакили бўлишига қарамасдан жуда яхши ўйин намойиш этди. Ўйлайманки жамоамиз йигитлари ушбу баҳсга масъулият билан ёндашишади. Бизни хаёлимизда "Истиқлол" ПРО-Лига жамоаси деган фикр йўқ, чунки бугун уларнинг "Бухоро" билан кечган ўйинини кўриб шунга амин бўлдик. Анвар Бердиев яхши жамоа шакллантирмоқда, шу сабабли осон ўйин бўлмайди.Бу учрашув жуда қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтишига шубҳа йўқ.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика