RU

Последние новости

18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  9 18:21Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  7 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  44 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф” айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф” айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа”

“Насаф”–“Навбаҳор” (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.


“Мураббий сифатида бу мағлубиятдан кейин фикр билдириш ҳам қийин. "Насаф" ҳозирги пайтда олий лигамизда ўйин ташкил этиш бўйича, ҳужумлар уюштириш борасида жуда кучли ҳисобланади. Биз "Пахтакор" билан ҳам, "Бунёдкор" билан ҳам ўйнадик. Лекин "Насаф" улардан кўра кўпроқ ташвиш туғдирди, дейишим мумкин. Бугун олти нафар футболчимиз ўйнамади ва бу нарса ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Лекин бугунги мағлубиятни мураббий сифатида тан олиб, "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда майдонга тушган футболчилар асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлашларига умид қилгандим. Лекин рақиб бизга имкон бермади ва ҳақли ғалабани қўлга киритди. "Насаф" чиройли ўйнади ва майдонда етакчи эканлигини исботлади. Финалда кимнинг имконияти кўпроқ? Айтиб ўтганимдек, "Насаф" ҳозирда ўйин ташкил этиш бўйича бошқалардан устун. Мен ўзим "Бунёдкор"да ўйнаганман ва клуб раҳбарияти билан ҳам алоқам яхши. Лекин айни пайтда "Насаф"ни Ўзбекистондаги энг кучли жамоа деб бемалол айта оламан. Лекин шуни унутмаслик керакки, финалда ҳар иккала жамоанинг имкониятлари тенг. Бизни қизиқарли финал кутиб турибди", - деди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика