RU

Последние новости

08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  1 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   2 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  21 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32

Бахтиёр Ашурматов: "Мавсум бошидаёқ "Навбаҳор"ни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Мавсум бошидаёқ "Навбаҳор"ни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди"

Бугун 2016 йилги олий лига баҳсларига ташланган қуръа маросимидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун ўтган йилги мавсум якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Камчиликларни йўқотиш борасида керакли ишлар олиб борилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Қуръага келсак "Навбаҳор" мавсумни ўз майдонида вице-чемпион "Локомотив"га қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди. Бу жамоанинг қандай кучга эканлигини барча билади. Иккинчи турни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказилади. Водий дербисига ортиқча изоҳ бериш шарт эмас. "Навбаҳор" мухлисларини чемпионатнинг бошида қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Агар клуб асосий таркиби сақлаб қолинса ва бир қатор кучли футболчилар харид қилинса бу икки ўйинда ҳам ғалаба қозониши мумкин.

Кейинги йил легионер дарвозабонлар бўлмаслиги эълон қилинди. Менимча бу тўғри қарор. Сабаби олимпия терма жамоаси сафидаги ҳеч бир дарвозабон бу йил олий лигада ўйнамади. Бу Олимпиада йўлланмаси учун курашаётган жамоанинг энг асосий муаммоаси ҳисобланади. Бундан терма жамоаларимиз фақат ютишади. Бу қарордан сўнг олий лига клублари маҳаллий посбонларга кўпроқ имконият беришади, ёш дарвозабонлар етишиб чиқишади.

Ўзимнинг кейинги тақдиримга келсак, ҳозирча деярли ҳеч нарса маълум эмас. Жамоада 100 фоиз қолдим дея олмайман. "Навбаҳор" раҳбарияти билан бу борада гаплашиб олишим керак. Айнан ўша учрашувдан сўнг кўп нарса маълум бўлади, - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика