RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Бахтиёр Ашурматов: "Легионерларнинг ҳаракатидан қониқмадим" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Легионерларнинг ҳаракатидан қониқмадим"

ПФЛ кубоги 1-турида "Навбаҳор" клуби биринчи лиганинг "Обод" клубига мағлуб бўлди (0:1).
Ушбу ўйиндан сўнг "лочинлар" устози Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Обод" бизга яхшигина дарс ўтиб берди. Бу жамоа ўтган йил биринчи лигада жуда яхши иштирок этганди. Ўйиндан олдин йигитларга осон баҳс бўлмаслигини айтгандим. Афсуски барчага бу гапларим етиб бормади шекилли...

Бугунги ўйин биз учун жуда керакли бўлди. Бир қатор ўйинчилар ҳақида хулоса чиқариш учун зарур эди. Таркибда 8 нафар асосий футболчини киритмадим. Уларни ўрнида ёшлар ва янги келганларни синаб кўрдим. Жамоага ёрдам бера олмайдиган ўйинчиларга жавоб берамиз. Тезроқ биз жамоамиз ўзагини аниқлаб олишимиз ва мавсумга тайёргарликни давом эттиришимиз керак", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Легионерлар борасида фикрингиз?

- Очиғи легионерларнинг ҳаракатидан қониқмадим. Олий лига бошланишига 1 ой вақт қолди, уларни тайёрлаб 3-4 ой кута олмаймиз. Шу боис бизга тўла тайёр бўлган легионерлар керак.

- Жамоа билан узоқ муддат бирга бўла олмаганингиз "Навбаҳор"га таъсир қилмадими?
- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Сабаби биринчи ва иккинчи йиғинда урғуни кўпроқ жисмоний тайёргарликка қаратилган. Ҳозир эса асосан ўйинлар орқали мавсумга тайёргарлик кўраяпмиз. Бир ойдан ортиқ вақт ичида жамоа ўйинини яхшилаб олишимизга ишонаман.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика