RU

Последние новости

21:47ЕЧЛ. "Барселона" – "Бенфика". Таркиблар аниқ!  1 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  0 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  1 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  3 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1 18:44"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  9 18:20Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан хафа  8 17:58Погба дисквалификацияни ўтаб бўлди ва майдонга қайтиши мумкин  8 17:26Суперлига. 3-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  1 17:01МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди  10 16:37Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди  22 16:01Ўзбекистон U-23 термаси Хитойда, унинг захира жамоаси эса Туркиядаги халқаро ўйинлар ўтказади  9

Бахтиёр Ашурматов: "Келгуси мавусмда "Қўқон-1912" янада кучли бўлади" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Келгуси мавусмда "Қўқон-1912" янада кучли бўлади"

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Бугун мавсумдаги охирги ўйин бўлди. Мавсумни юқори савияда ўтказганлари учун футболчиларимга, бизга яхши шароитларни яратиб берган жамоамиз раҳбариятига ҳамда бутун мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаб келган қадрдон мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Бу мавсум шуни кўрсатдики, бизда умид ва ишонч бор. Асосийси мухлисларимизда бизга нисбатан ишонч пайдо бўлди. Ўйлайманки келгуси мавусмда жамоамиз янада кучли бўлади. Йигитларимизга қилган меҳнатлари учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" кучли жамоа , улар ҳаққоний ғалабага эришишди. Лекин натижа ўйинга мос бўлмади. Футболчиларимиз 0-3 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эмас эдилар. Футболчиларимизга бугунги баҳсда ҳам борларини бериб ўйнашди. Уларга хеч қандай эътирозим йўқ. Рақиб сафида яхши ижрочилар йиғилганлиги, заҳирадан майдонга тушган футболчилари ҳам ўйинни кучайтира олишгани якунда ўз сўзини айтди. Бугунги баҳс олдидан таркибимиздаги йўқотишлар ҳам ўйинимизга таъсир қилди. 



Захирамизда ўйинни кучайтирита оладиган футболчилар қолмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Мухлислар хужумни кучайтиришни талаб қилишди. Норбековни туширдик, афсуски Шоҳназар ҳали ўйинга тайёр эмас эди. Шундай бўлса ҳам футболчиларим майдонда охиригача курашишди, борларини беришди. Буни ўйин тугагач мухлисларимиз бизни олқишлар билан кузатиб қўйганлигидан ҳам билсак бўлади.Энди янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Легионерларимиз 11 ой давомида уйларига боришмаганди. Биласизлар, Йосович жароҳат олганди. Барибир у қолган баҳсларда майдонга туша олмасди. Шуни ҳам инобатга олган ҳолда легионерларга рухсат бердик. Иван янги мавсумда ҳам жамоамиз сафида ўйнаши мумкин.

Йил давомида меҳнат қилган мураббийлар штабига, шифокорларимизга  ва клубдаги барча ходимларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Натижаларда барчаларарининг ҳиссалари катта бўлди", - дейди Ашурматов. 




Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика