RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  68 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Бахтиёр Ашурматов: "Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда муҳим ўйин эди. Керак бўлса 6 очколик ўйин, деб атаса ҳам бўлаверади. "Металлург" билан мусобақа жадвалида қўшни бўлиб тургандик. Айтиш мумкинки, жуда муҳим очкони қўлга киритдик. Жасур Абдураимов келгач  "Металлург" ҳужумкорроқ услубда ўйнаётган эди. Шу сабаб рақибдан келиб чиқиб, ҳимоявий ўйин услубини танладик. "Андижон" билан ўйиндаги ғалаба уларга қўшимча куч берган, шу сабаб жуда ҳам оғир ўйин бўлди.

- "Қўқон-1912” бундан 19 йил аввал Бекободдан ғалаба билан қайтган экан. Бугун ниманинг эвазига ғалаба қўлга кирилди деб ўйлайсиз?

- Буни билмаган эканман. "Металлург" биз учун ноқулай жамоа. Уйдаги ўйинда ҳам, кубокдаги ўйинда ҳам бу жамоага мағлуб бўлгандик. Йигитларга буни таъкидлагандик. Бугунги ўйиндаги ғалабага сабаб сифатида йигитларнинг жанговор ўйин кўрсатганликларини келтириб ўтган бўлардим. Мезбонлар ҳам камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатишди.

- Шоҳназар Норбеков ўзи иккинчи бўлимда ўйинга қўшилганди. Кейин яна захирага олинди...

- Бизда ҳимоядан кўра ҳужумда вариантлар кўпроқ эди. Шоҳназар Норбековга раҳмат айтган бўлардим. Нега деганда ҳимояни кучайтириш учун захирага олинишига унинг ўзи рози бўлди. Шу сабаб Фарҳод Бекмуродовни майдонга туширдик.

- Ўтган ўйинда ўйинни чўзиш ҳақида фикр билдиргандингиз...

- Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!  Очиғи, бу нарса ёдингиздан кўтарилдими, деб ўйлагандим. Ўтган турда шу фикрни айтганим рост. Агар "Металлург" жамоасига ва клуб раҳбариятига ўйинни чўзгандек кўринган бўлсак, бу учун узр сўрайман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика