RU

Последние новости

15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  2 15:01Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  21 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  24 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  5 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  3 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  42 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  7 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  51 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  61 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  20

Бахтиёр Ашурматов: “Истеъфога чиқмоқчи бўлиб тургандим, лекин...” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Истеъфога чиқмоқчи бўлиб тургандим, лекин...”

Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган “Андижон” – “Олмалиқ” (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Афсуски охирги пайтларда жамоа муваффақиятсизлик эвазига муаммолар гирдобига тушиб қолди. Бугун мағлуб бўлганимизга қарамай мухлисларимиз қўллаб-қувватлашди. Уларга шуни айтишим мумкинки, насиб қилса охиригача курашамиз ва қачонки ишқибозларимизга ёқадиган жамоа тузсак, шундагина жамоадан кетиш ҳақида ўйлаш мумкин. Унгача агарда раҳбарият ва мухлислар ишонч билдиришда давом этса охиригача ишлаб, улар хоҳлаган даражага олиб чиқамиз. Очиғини айтганда, ҳозир мураббийлик фаолиятимда илк бор шундай қийин вазиятга тушиб қолдим. Ўтган турда “Металлург” билан баҳсда мухлислар эътироз билдиришди. Мана бугунги учрашувда ҳам. Улар бунга ҳақли. Чунки ўзимиз ишқибозлар кутганичалик футбол намойиш қила олмаяпмиз. Лекин яна шуниси ҳам борки, жамоада мураббий ўзгариши ҳар доим ҳам фойдали бўлиб чиқмайди.Шу сабабли биз жамоа билан гаплашиб олдик. Футболчилар ва мураббийлар аҳил бўлиб ишламас эканмиз ишқибозлар кутган даражага чиқиш мураккаб.  

- Бу ерда янги жамоа тузишда катта қийинчиликларга дуч келдим. Бунчалик даражада бўлишини ўйламагандим. Бу қийинчиликларни енгиб ўтишимиз керак ва кунига 24 соат ишлаб, хатолар устида ишлаб жамоа тузсакгина кейин бошқа жамоа ҳақида ўйласам бўлади.

- Қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. Ўйлайманки биз буни уддалай оламиз. Лекин бунинг учун жамоа аҳил бўлиши муҳим. Футболчилар шу нарсани ҳис қилиши керакки, улар ўзлари учун эмас Андижон шаъни учун, ашаддий ишқибозлар, мураббийлар ва раҳбарлар шаъни учун ўйнаши керак. Иккинчи бўлимда ўйнагандек ҳар доим шундай харакат қилишса, “Андижон” ҳар қандай жамоа учун жиддий қаршилик кўрсата олади.

- Афсуски сўнгги пайтларда омад биздан юз ўгирмоқда. “Металлург”га қарши кечган баҳсда ҳам бир қатор 100 фоизли имкониятлардан фойдалана олмадик. Бугунги учрашувда ҳам шу каби вазиятлардан фойдалана билмадик.   

- Агарда мухлислар ва раҳбарият истеъфога чиқишимни талаб қилмаса, Андижондан ёруғ юз билан кетиш учун бу ерда курашчан жамоа шакллантиришга бор кучим билан ишлайман. Насиб қилса шу ниятимга етаман. Тўғри, ишқибозларга доимо ғалаба керак. Улар севимли жамоасидан ижобий натижа кутишга ҳақли. Жамоага келган чоғимда клубни аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиб кетаман деб айтгандим. Худо хоҳласа бу ишни уддалаймиз ва мухлислар ишончини қозонамиз.

- Айрим сабабларга кўра, ўйиндан олдин маълум муддат жамоа билан бирга бўла олмадим. Албатта бу ҳам қайсидир маънода бугунги мағлубиятимизга таъсирини ўтказган бўлиши мумкин. Чунки бош мураббийнинг жамоада йўқлиги футболчиларга таъсирини ўтказиши эхтимоли катта. Тан оламан, бу менинг айбим. Мухлислардан ҳам узур сўрайман. Чунки мен осон таслим бўлиб, истеъфога чиқмоқчи бўлиб тургандим. Бу ерга имкон қадар кўпроқ очко жамғариб, мухлисларни стадионга ташрифини янада оширамиз деган мақсадда келгандим. “Навбаҳор”да ишлаган пайтимда мен бунга муваффақ бўлганман. Аутсайерлар қаторидан жамоа чиқиб кетганди. Лекин Андижонда ҳозирча ўйлаган режаларимиз амалга ошмаяпти. Бундан кейин ишлашда давом этсак, мухлислар ва раҳбарлар томонидан ҳеч қандай эътироз бўлмайди.

- Бугунги ўйиндан кейин менда курашиш учун катта иштиёқ пайдо бўлди. Бунинг учун мухлислар бироз сабр қилишларини сўраган бўлардим. Тўғри, бу ерда жуда кўп мураббийлар алмашинуви рўй беради. Янгиликларни мухлислар кутиб яшашади. Айтайлик ҳозир жамоага янги мураббий келса,  вазият ижобий томонга ўзгариб, зўр бўлиб кетади деган фикрга бориши мумкин. Лекин улар тўғри тушунишсин, жамоада вазият барибир мухлислар хоҳлаган даражада эмас. Янги мураббий келган тақдирда ҳам жуда қийин бўларди. Улар ҳам жамоани биз тузмаганмиз ёки ўйинчиларнинг савияси паст деган фикрларни билдиришлари мумкин. Бу жамоани ўзимиз тузганмиз. Муваффақиятсизларга ҳам биз айбдормиз. Салбий натижага биз жавобгармиз. Шу сабабли охиригача курашиш керак ва қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз зарур. Айтиб ўтганимдек, кунига 24 соат ишлашга тайёрман. Ишончим комилки, биз буни уддалаймиз – дейди Бахтиёр Аъзамович.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика