RU

Последние новости

12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  0 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  6 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  3 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4

Бахтиёр Ашурматов: "Ироққа қарши ўйин иккала жамоа учун муҳим" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Ироққа қарши ўйин иккала жамоа учун муҳим"

Ўзбекистон - Ироқ ўртоқлик учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
“Осиё Кубогига жиддий тайёргарлик олиб бораяпмиз. Дубайдаги ушбу йиғинда ҳар куни икки маҳалдан машғулот олиб бораяпмиз. Шу боис ҳам бош мураббий Миржалол Қосимов матбуот анжуманига кела олмади”, - деб гап бошлади Ашурматов.

“Навбатдаги рақибимиз Ироқ терма жамоасини кучли рақиб деб биламиз. Жамоа сафида биргина Юнус Маҳмудни ўзини таъкидлаб ўтиш кифоя бўларди. Олдиндаги икки ўйин ҳам қизиқ ўтишини кутаяпмиз. Ушбу баҳслар иккада терма жамоа учун ҳам керак. Дубайдаги иккинчи йиғимиз олдиндан тайёрланган режа асосида кетяпти. Унда жисмоний тайёргарлигимизни яхшилаб оляпмиз”.

“14 декабрь куни Фаластинни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Куни кеча Иордания билан эса анча мазмунли ўйин бўлди. Бу сафар ҳисобда ортда қолиб кейин ғалабага эришдик. Ҳар бир ўйин ўтган сари футболчиларимиз бир-бирларини янада яхши тушуниб боришмоқда. Бундан ташқарши, захира ўйинчилари ҳам бизни хурсанд қилишяпти. Насиб қилса Австралиядаги Осиё Кубогида яхши қатнашамиз”, - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ ва Ўзбекистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 25 декабрь куни бўлиб ўтади.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика