RU

Последние новости

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  27 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Қўқон-1912" (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Биз бугунги учрашувга узоқ йўл босиб келгандик. Қуйи лига клублари Суперлига жамоаларига қарши ўйнаганида ўзгача иштиёқ билан майдонга чиқишади. Шу сабабдан бизда йўл чарчоғи туфайли ўйиннинг боришидан хавотир бор эди. Йигитларга биринчи бўлимда кўпроқ тўп назоратига эга бўлишлари ҳақида кўрсатма бергандик. Тўғриси футболчиларимиз биринчи бўлимда ўз ўйинлари билан билан касбларига бўлган профессионал муносабатни кўрсатиб бера олишди. Жамоамиз вакилларининг биринчи бўлимда кўрсатган ўйинларидан миннатдорман.

Иккинчи бўлим ҳақида айтадиган бўлсам, гапнинг очиғи кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. "Ғиждувон" карточкалар туфайли майдонда камчилик бўлиб қолди. Мухлислар кўп гол урилган учрашувларни яхши кўришади. Йигитлар тўртинчи голни киритиш ўрнига тўп назоратига эътибор қаратишди. Шу сабабдан ўйиндаги тўртинчи гол сўнги дақиқаларга келиб киритилди. Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман.

- Бугунги ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани тахмин қилганмидингиз? Ёки киритилган тезкор гол айни ҳисоб таъминланишига хизмат қилдими?

- Йўқ, бугун йирик ҳисобда ғалабани тахмин қилганим йўқ эди. Айтиб ўтдим, қуйи лига клубларига Суперлига вакилига тўқнаш келганида кучлироқ иштиёқ билан ўйнайди. Биринчи бўлимда киритилган 3 та гол ҳам ғалабамизни таъминлади, ҳам иккинчи бўлимдаги ўйинимизни сусайишига сабаб бўлди. Бугун ҳужумчиларимиз яхши ўйин намойиш этиб беришди. Анчадан бери гол урмай келаётган Мўмин Мелиев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйлайман-ки, бу голлар унга ижобий таъсир қилади ва кейинги ўйинларда янада кучлироқ футбол кўрсатади. "Ғиждувон" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

- Ёш футболчи Мурод Комиловнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Мурод Комилов қишки йиғинлардан буён асосий таркиб жамоамиз билан машғулотларда иштирок этиб келаяпти. Бугун у дебют қилди ва гол урди. Майдонга тушганида ҳаяжонга берилиб бир-икки бор тўпни йўқотди, бу ёш футболчиларда учраб турадиган холат. Комиловни келажаги порлоқ футболчи сифатида етишишига ишонаман.

- Майдон холати ҳақида нималарни айта оласиз?

- Муборакда ҳар доим футбол учун яхши шароитлар бўлган. Майдон кўм-кўк ва текис. Бу ерда маза қилиб футбол ўйнаш керак холос. Ташкилотчилик учун "Ғиждувон" клуби раҳбариятига миннадорчилик билдираман. Шунингдек, яратиб берилган шароитлар учун "Машъал" клубига раҳмат айтаман ва уларни тезроқ Суперлигага қайтишларига тилакдошман.

- Мурод Холмуҳаммедовнинг айни дамдаги холати қандай?

- Мурод Холмуҳаммедов ва Жавоҳир Сидиқовлар айни дамда жароҳат олишган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жамоамиз учун муҳим футболчилар ҳисобланишади. Холмуҳаммедов чемпионат ўйинларига қадар сафимизга қайтса керак. Сидиқов эса навбатдаги кубок учрашувида майдонга тушиб, бизга ёрдам беришига умид қилаяпмиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика