RU

Последние новости

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  22 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Бахтиёр Ашурматов: "Футболда кичкина фактор ҳам муҳим рол ўйнайди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Футболда кичкина фактор ҳам муҳим рол ўйнайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жанговор ўйин бўлди. Йигитларга ҳеч қандай эътироз билдира олмаймиз, улар охиригача курашишди. Афсус, жароҳатлар сабаб захирадан футболчи туширишга мажбур бўлдик. Керакли вақтда режаланган футболчини майдонга туширишга имконият бўлмади. Футболда кичкина факторлар ҳам рол ўйнайди. Афсуски, сўнги дақиқалардаги эътиборсизлик сабаб гол ўтказиб юбордик. Тўп назорати эвазига вақтдан ютиш мумкин эди. Тўғри, иккита ўйинда мағлубиятга учрадик, бундан тушкунликка тушиш шарт эмас. Йигитлар шунақа жон-жаҳдлари билан курашишса, керакли натижаларга эриша оламиз.


- Сўнгги дақиқаларда жисмоний холат ҳам ўз таъсирини кўрсатдими ёки эътиборсизлик туфайли жамоа мағлуб бўлдими?

- Жисмоний холат ҳам таъсир кўрсатди. "Насаф" ўз ўйини эвазига бизни кўпроқ ҳаракат қилишга мажбур этди. Шу боисдан ҳам биз майдон эгаларидан кўпроқ чарчадик. Шунга қўшимча эътиборни ҳам йўқотдик, чунки имконият якка курашда бой берилди.


- Захирадан қўшилган футболчилар сизнинг кўрсатмаларингизни тўғри бажара олишдими?

- Ҳар гал мағлуб бўлганда ниманидир нотўғри қилган бўласиз. Биз ўйин охирида 5 та ҳимоячи бўлиб ўйнашни ҳам режалагандик. Қувондиқ Рўзиев жароҳат олди, уни алмаштира олмадик. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Захирадан қўшилган футболчилар ҳам максимал даражада ҳаракат қилишди. 


- Ҳужум чизиғида етакчилар бор. Хумоюн Муртозаев нега захирада қолдирилди?

- Чунки биз ўйин бошида иккинчи рақамли бўлиб ўйнашни режа қилгандик. Шу сабабдан ҳам тезкорроқ Норбековни асосий таркибда туширдик. Йигитлар майдонда керакли даражада ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинимиз билан мағлубиятга лойиқ эмасдик. Лекин бу футбол, сониялар ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Кейинги ўйиндан биз вазиятни ўзгартиришимиз керак. 

Рўзиқул Бердиев энг кучли мураббийлардан бири, "Насаф"да жамоавий ўйин яхши шаклланган.


- Ушбу мавсумда "Турон"ни қайси ўринда кўраяпсиз?

- Тўғри, ҳозир иккита мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарияти ва мухлислар тушкун кайфиятда бўлишлари мумкин. Мен жамоамизни 5-6 ўринлар учун кураша оладиган салоҳиятини кўраяпман. Танқидларни тўғри қабул қилишимиз керак. Айбимиз бор, мухлисларимиз шунча йўл босиб келиб қўллаб-қувватлаб туришди. Афсус, ҳозир биз уларга керакли натижаларни тақдим эта олмаяпмиз.



Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика