RU

Последние новости

16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  0 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  2 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  3 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  16

Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионатимиз иккига бўлингандек!" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионатимиз иккига бўлингандек!"

“Насаф”-“Навбаҳор” учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
—   “Насаф” ўз майдонида чиройли ва ишончли ўйин намойиш қилишини билганлигим сабабли бугун ҳимоявий тактика танлашга мажбур эдим. Йигитлар охиригача курашди, уларга эътирозим йўқ. Бугунгидек ўйинлар чемпионатни безайди, деб айта оламан.

—   Бугун кўп бора футболчиларингиз ўйинни чўзишга ҳаракат қилишди. Ўзингиз шундай кўрсатма берганмидингиз?

—   Мен ҳеч қачон шогирдларимга ётволиб ўйинни чўзинглар, деб кўрсатма бермайман. Бугунги ҳаво дим, қолаверса футболчиларимиз “Насаф”нинг шиддатли ҳужумларига дош бера олишмади. Масалан, Азим Аҳмедовни оладиган бўлсак, у терма жамоадан толиқиб қайтганди, майдонда ўзини нохуш ҳис қилди.

—  Качурни бошланғич таркибда кўрмадик?

—  У “Нефтчи” билан учрашувда кичик жароҳат олганди.

—  Бугунги ҳакамлик ҳақида фикрингиз?

—   Мен “Нефтчи” билан ўйинда иккинчи бўлимни трибунада ўтказдим. Бу мен учун жуда оғир бўлди. Шу сабабли бугун ҳар қандай вазиятда ҳам ўзимни босишга ҳаракат қилдим. Мен ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса демайман. Уларни назорат қилувчи ташкилот бор. Ҳакамларга худодан инсоф сўрайман. Агар ҳакамлар адолатли бўлишса, адолатли ҳакамлик ўзбек футболининг ўсишида асосий омил бўларди.

—  Ҳомийларнинг ёрдами тўғрисида фикрингиз?

—  Ҳомийимиз жамоага беминнат ёрдамини аямаяпти. 2012—13 йиллардаги жамоа қарзларидан тўла қутилдик. Уларга катта раҳмат айтмоқчиман. Қолаверса, футболчиларимизнинг жамоага нисбатан ишончи ортмоқда. Футболчилар билан шартномаларимиз шунчаки қоғозда қолиб кетаётгани йўқ.

—  Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

—   Чемпионатимиз иккига бўлингандек, гўё! Дастлабки тўрт жамоа алоҳида чемпионат, қолган жамоалар эса бошқа бир чемпионатдек! 5—6 ўрин учун курашамиз. Энг муҳими жамоага фундамент қўйилмоқда. Агар мухлислар ва ҳомийимизнинг ишончини йўқотмасак, келгуси мавсумдан юқорироқ марраларни кўзлаймиз.

Олим ТОЛИПОВ ёзиб олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика