RU

Последние новости

00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  0 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  6 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  2 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  12 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3

Бахтиёр Ашурматов "Бунёдкор"га қайтди Новости

Бахтиёр Ашурматов "Бунёдкор"га қайтди

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси мураббийлар штабига ёш ва истеъдодли мутахассис келиб қўшилди.
Футболчилик даврини бир неча етакчи жамоаларда ўтказиб, ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Бахтиёр Ашурматов 2012 йилги мавсумдан бошлаб ўзини мураббийликда синаб кўраётган эди. Ёш мутахассис "Гулистон" жамоасини олий лигага олиб чиқиб, элитанинг дастлабки турларида ҳам ижобий натижалар қайд этди. Мавсум-2013 якунига кўра сирдарёликлар олий лигани тарк этишган бўлса-да, ёш иқтидорлар билан ишлаш борасида Бахтиёр Ашурматов мураббийлик соҳасида жуда яхши таассурот қолдирди.

Айни пайтда ПРО лицензияси учун таҳсил олётган Бахтиёр Ашурматов мураббийликдаги кейинги фаолиятини Тошкентнинг Бунёдкор жамоаси билан боғлади. Ёш мутахассис жамоамизнинг мураббийлар штабида Миржалол Қосимовга кўмаклашади.

Айтиш жоизки, "Бунёдкор" жамоаси Бахтиёр Ашурматов учун бегона клуб эмас. У 2007-2009 йиллар мобайнида қалдирғочлар сафида жами 62та учрашувда майдонга тушган ва Ўзбекистон чемпиони, кубоги соҳиби, шунингдек Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси деган шарафли номларга сазовор бўлган.

Бахтиёр Ашурматовнинг "Бунёдкор"да мураббий сифатидаги фаолияти ҳам муваффақиятларга бой бўлишини тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика