RU

Последние новости

19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  1 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  4 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  13 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  16 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман"

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (4:2) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин қийин бўлиши маълум эди, сабаби "Сўғдиёна" сўнгги ўйинларда кўп очко йўқотганди. Шу сабабли ҳам бор кучлари билан ўйнашлари аниқ эди. Футбол фақат ҳужумлардан иборат эмас, 90 дақиқа ҳужум қилиш мумкин эмас. Шу боис мухлисларимиздан бизни тўғри тушунишларини сўрайман. "Сўғдиёна"даги вазиятни жуда яхши биламан, Файзиев билан гаплашиб турамиз", - деб гап бошлади Ашурматов.

"Бугун биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимда голлар уриб ғалаба қозондик. Бугунги ғалаба билан раҳбариятни, футболчиларни ва мухлисларни табриклайман".

"Мансур Саидовни ўрнига ҳужумчи тушурдим, сабаби бизга гол керак эди. Икки ҳужумчи тактикаси билан ўйнай бошладик ва голлар урдик".

"Иккита гол ўтказиб юбордикми, демак хатолар бўлди. Футбол хатосиз бўлмайди. Дарвозабон ва ҳимоячиларга танбеҳ бериш эмас уларни қўллаш керак".

"Шахбоз Эркинов ҳар бир ўйинда вазиятлар бўлаётганди, фақат гол ура олмаётганди. Бугун ниҳоят ўзининг имкониятларидан унумли фойдаланди. Ушбу ҳолат унга ижобий таъсир қилиши мумкин. Мухлислардан уни кейинги ўйинларда ҳам қўллаб туришларини сўрайман", - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика