RU

Последние новости

14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  5 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  28 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0

Бахтиёр Ашурматов: “Биринчи навбатда футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишимиз керак” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Биринчи навбатда футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишимиз керак”

"Навбаҳор" якунига етган мавсумда олдинги чемпионатдаги натижасини яхшилаш имконига эга бўлди. Яъни жамоа навбатдаги чемпионатни еттинчи ўринда якунлади.
Эндиликда натижаларни  яхшилаш мақсад қилинмоқда. Мавсум якунига етгач, «Навбаҳор»нинг бир қатор футболчиларини бошқа клублар сафидан ўрин олиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганди. Лекин, ҳозирча ҳеч бир футболчи жамоадан кетиш ҳақида раҳбариятга мурожаат қилмади. Бундан ташқари бош мураббий Бахтиёр Ашурматовни «Навбаҳор»дан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳам ҳеч қандай асосга эга эмас.

Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида ҳам иш юритаётган Ашурматов «Навбаҳор»даги фаолиятини ҳам давом эттириш ниятида. Хуллас клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг мақсадлари жиддий. Бунинг учун жамоага мухлислар ва вилоят раҳбарларининг ишончи зарурлигини бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ҳам таъкидлаб ўтди. Қуйида бош мураббийнинг фикрлари билан танишиш имконига бўласиз:

“Ҳозир кўпчилик мухлисларимизни жамоанинг келажаги, яъни янги йил режаларини қандай бўлиши қизиқтираётганлиги аниқ. Шахсан ўзимни “Навбаҳор” жамоасидан кетиш ниятим йўқ. Мураббий сифатида юқорироқ ўринлар учун курашадиган жамоа тузишни хоҳлайман. Бундай жамоани шакллантириш осон бўлмаслигини барча яхши билади. Шундай бўлсада, наманганлик ишқибозларни қувонтиришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун менга биринчи навбатда мухлисларимизнинг ва вилоят раҳбарларининг ишончи керак. Шу билан биргаликда раҳбарларимиз кейинги йил бюджетини тасдиқлаб беришса, шунга қараб жамоани кучайтириш лозим бўлади. Ҳозирча якунига етган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилардан ҳеч бири “Навбаҳор”дан кетгани йўқ. Улар ҳам вазиятни ойдинлашишини кутишмоқда.

Биринчи навбатда футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишимиз керак. Айнан шу орқали асосий таркиб ўйинчиларини сақлаб қолиш имконига эга бўламиз. Жамоа янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун 15 декабр куни Наманганда йиғилади. Машғулотлар бошланиши арафасида клуб раҳбарлари билан гаплашиб оламан. Биринчи ўринда автобус, база ва машғулот ўтказиш учун майдон масаласини ҳал қилишимиз талаб этилади. Шароитлар яратилса, жамоа юқори ўринлар учун курашишга тайёр бўлади. Чунки наманганлик мухлислар “Навбаҳор”ни юқори поғоналарда юришини хоҳлашади ва улар бунга муносибдирлар.

Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаётган ишқибозларимизга алангали саломимни йўллаб қоламан”.
Жамоамиз мавсумга тайёргарликнинг дастлабки босқичини 15 декабр куни Наманганда бошлайди. Жамоа аъзолари бир неча кун давомида машғулот ўтказишгач, янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатлик таътилга чиқишади. Янги йилнинг дастлабки кунларидан яна машғулотлар давом эттирилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика