RU

Последние новости

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи бўлимда йигитларимни таний олмадим" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи бўлимда йигитларимни таний олмадим"

"Навбаҳор" - "Насаф" (1:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Ростини айтсам, биринчи бўлимда йигитларни таниб бўлмади. Чунки мухлислар ажойиб муҳит яратиб беришди. Олдинги ўйинларга нисбатан кўпроқ мухлис тушди", - дейди Ашурматов.

Ўйиндан олдин айтгандим. "Насаф" кучли. Яхши ўйин кўрсатсак ижобий натижага эришсак бўлади дегандим. Иккинчи бўлимда йигитларга футболда натижа ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин муносиб ўйин кўрсатиб, мухлислар учун ўйнанглар дедим. Иккинчи бўлим бутунлай бошқача ўйинга гувоҳ бўлдик. Охиригача курашишди. Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Бунга сабаб биринчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз ҳалақит қилди.

Ҳозирги “Насаф” билан олдингиси билан фарқи? Шаклланган жамоа. Ўйинни кўриб чиққандик. Ҳар ўйинда ҳар хил таркиб тушиб турганди. Афсуски "Насаф" ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмади, бу эса бизнинг зараримизга ишлади. Сабаби энди улар бор эътиборларини Ўзбекистон чемпионатига қаратишади.

Биринчи таймда "Насаф" яхши таасурот кўрсатди. Рақибга имконият бердик. Ўзларига келишди ва бор кучлари билан ўйнашди. “Насаф” биринчи ўриндаги жамоа. Бир неча йиллардан бери шаклланган жамоа. Биз ўзимизни ўйинимиз йўқотишларимиз кўпайиб кетди. Бердимуродов, Бобожонов, Роббим Ҳасанов, Аъзам Алиев... 6 та йўқотиш бор эди. Бу ҳам ўз сўзини айтди. Вазиятдан чиқишимиз керак эди. Мавсумни муваффақиятсиз бошладик. Бугун ютмасак ҳам эътироз билдирмаган бўлардик. Иккинчи таймда охиригача курашиб, яхши ўйин кўрсатишди. Хатоларимиз устида ишлаб, бутун ўйин давомида яхши ўйин кўрсатадиган бўлишимиз керак. Меленчук биринчи бўлимдан кейин оғриқ сезди Шу боис уни алиштирдик. Хўжаев захираан тушса ҳам ўзини кўрсата олди. Ҳакамликни танқид қилмайман. Ўйин уларнинг виждонига ҳавола. Гадоевга иккинчи сариқ карточка берилиши керак эди деб ҳисоблайман.

- Бақоев оилавий сабабларга кўра Москвага бориб келди. Машғулотларда қатнашмади. Уч кун машғулотларни ўтказиб юборганди. Шу сабаб уни иккинчи бўлимда майдонга туширдим.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика