RU

Последние новости

21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  1 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  77 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, футболда кўп мураббийларга, мухлисларга ёки журналистларга ҳозирги кун ютуғи керак" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, футболда кўп мураббийларга, мухлисларга ёки журналистларга ҳозирги кун ютуғи керак"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида
- Авваламбор, Қўқондан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ва раҳбариятимизга раҳмат айтаман. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди ва йигитлар масъулиятни ҳис қилган ҳолда майдонга тушишди. Ғалаба қозониш мақсадида иккита ҳужумчи билан ўйнадик, бу ўзини оқлади. Биз ўйлаган тактик услуб ўзини оқламади деб ўйлайман, чунки дарвозамизга яқин ҳудудда ҳимоялана бошладик ва бундан "Андижон" жамоаси унумли фойдаланиб, биринчи жавоб голини урди. Пеналтидан гол урилганида, ҳисоб тенглашиши ҳам мумкин эди. "Андижон" ютқазганига қарамасдан, бугун муносиб ўйин кўрсатди. Мухлислар ўз футболчиларидан хафа бўлишмасин, пеналтидан урилмаган гол ҳам футболда учраб турадиган ҳолат. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман ва мухлислар хурсанд бўлишларини тилайман.

- "Қўқон-1912" 3-4 йилдан бери яхши натижалар қайд этиб келяпти. Бунга асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Ўтган йилдан бери десак тўғри бўлади. Ундан олдин жамоа асосан, Суперлигада қолиш учун курашган эди. Биз футболчиларда ўзига бўлган ишончни уйғота олдик. Тўғри, бизни таркибимизда АГМК, "Навбаҳор", "Пахтакор" каби жамоалардагидек яратувчи футболчилар камдир, масалан, ўтган йили Қувондиқ Рўзиев орқали ҳужум уюштирар эдик. Ҳозир эса жанговарлик эвазига охиригача кураш олиб боряпмиз.

- Сардор Азимов "Андижон" тарбияланувчиси саналади. Уни асосий таркибда туширишда қандайдир муаммога дуч келмадингизми, чунки ўз собиқ жамоаси эди.

- Эътибор берган бўлсангиз, Сардор Азимов охирги ўйинларда захирада қолдирилган эди. Бугун асосий таркибда туширдим. Андижонлик футболчилардан Бекмуродов, Азимов ўз шаҳарларида бемалол ва яхши ўйин намойиш этишларини кутгандим, бу ўзини оқлади.

- "Андижон"дан қандай ўйин кутган эдингиз? Охирги пайтларда жамоада мураббий масаласида кўп ўзгаришлар бўляпти...

- Афсуски, мураббийларнинг тақдири шунақа. 2-3 ўйин ютмасангиз, дарров, ишдан олишни ўйлашади. Ғуломхўжаев қийин вазиятда "Андижон"ни Суперлигада олиб қолган эди. Хоҳлагандимки, унга имконият берилганида, вазиятдан чиқиб кетиши мумкин эди. Жамоа комбинацион ўйин кўрсатишга, тўпни ўзида сақлашга уриняпти.

- "Қўқон-1912"нинг Кубок баҳсларидаги муваффақиятсизлигига асосий сабаб нимада?

- Бизнинг гуруҳ бир-бирига муносиб жамоалар ўрин олган мураккаб гуруҳ эди. Биз ҳали ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришмасдан туриб кейинги ўйинларни ўйладик. Афсуски, футболда шунақаки, кўп мураббийларга, мухлисларга ёки журналистларга ҳозирги кун ютуғи керак. Биз "Металлург"га қарши ўйинда ротацияга қўл урдик, бу бизга қимматга тушди.

- Музаффар Абдуллаевнинг жароҳати қай даражада?

- Афсуски, уни шифохонога олиб кетишди. Биз жароҳат жиддий эмаслигидан умидвормиз ва Худодан соғлиқ сўраймиз. У ўз соғлиғини ўртага қўйиб, жамоамизни голдан сақлаб қолди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика