RU

Последние новости

18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  0 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  7 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  10 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  1 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  4 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  63 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  12 14:29МЮ Каземирога клуб топди   5 14:00Далот: "МЮ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олади"  9 13:33Жалолиддин Машарипов қачон қайтади? "Истиқлол" шифокори бу саволга жавоб берди  5 13:12Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"  10 12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  9 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  38 12:03Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"  0

“Бавария”нинг янги ташкил этиладиган лигада иштирок этиши ҳозирча номаълум Новости

“Бавария”нинг янги ташкил этиладиган лигада иштирок этиши ҳозирча номаълум

Европада ривожланиш борасида бошқалардан анча илгарилаб кетган топ-клублар учун алоҳида лига тузиш ғояси қизғин муҳокама қилинмоқда.
Бундай лига ташкил этилишининг ижобий ва салбий жиҳатлари борасида билдирилаётган турли-туман фикр ва мулоҳазалар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Шу боисдан биз ҳам етакчи жамоалар учун миллий чемпионат тарзида ўтказилиши режалаштирилаётган янги лига ҳақида бироз сўз юритишга қарор қилдик.

Куни кеча бўлиб ўтган немис классико си яна бир бор кўрсатиб берди-ки, бугунги кунда Германияда “Бавария”га тенглаша оладиган клуб йўқ. “Голивуд ФК”нинг бундеслига доирасидаги 38 ўйиндирки мағлубиятга учрамай келаётгани ҳам Мюнхен супер-клубининг бошқа жамоаларга нисбатан анча илгарилаб кетганидан далолат бериб турибди. Кўпчилик мухлисларнинг фикрича “Боруссия Д”ни мағлубиятга учратгач “Бавария” чемпионлик масаласини ўзи учун ижобий  хал қилиб бўлди. Холбуки биринчи давранинг 13 тури ниҳоясига етди, холос. Айнан шуни инобатга олган ҳолда кўплаб Германиялик мухлис ва мутахассислар “Бавария”нинг ташкил этилиши кутилаётган янги лигада иштирок этишига ижобий фикр билдирмоқдалар. Агар шу нарса амалага ошгудек бўлса, Германия чемпионатидаги интрига бироз бўлса ҳам ошиши мумкинлиги таъкидланмоқда. “Қизиллар”дан бошқа барча жамоаларнинг даражалари деярли бир хил эканини инобатга олсак, бу тўғридек…

Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам борки, ундан алсо кўз юмиб бўлмайди. Немис лигасида бўлиб ўтадиган учрашувлар орасида энг кўп мухлис “Бавария” иштирокидаги ўйинларга ташриф буюриши ҳаммага аён. Қолаверса, айнан мана шу жамоанинг борлиги боис ҳам бундеслига учрашувларининг трансляциялари дунёнинг кўплаб мамлакатларида томошабинлар аудиоториясини йиға олмоқда. Шу сабабдан ҳам немис клубининг ушбу лигада иштрок этиши борасида аниқ бир тўхтамга келинганича йўқ. Аслини олганда бундай лиганинг тузилиши ёки тузилмаслиги ҳалиҳамон очиқлигича қолмоқда. Янги лиганинг ташкил этилиши молиявий томондан жуда катта фойда келтириши, бор гап. Бироқ, унинг фаолият юритиши миллий чемпионатлар ҳамда Чемпионлар Лигаси каби турнирларнинг нуфузини кескин тушуриб юбормасмикан..?
Кузатамиз, воқеалар қандай ривожланар экан…

Зохиржон Акрамхонов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика