RU

Последние новости

07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  6 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1

"Бавария"нинг ЕЧЛдаги йирик ғалабалари (ТОП-10) Новости

"Бавария"нинг ЕЧЛдаги йирик ғалабалари (ТОП-10)

Мюнхен клуби Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали жавоб баҳсида "Зальцбург"ни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди (7:1).

Айтиш керакки, мюнхенликлар нуфузли мусобақада йирик ҳисобда ғалаба қозониш бўйича етакчи ҳисобланади. Қуйида мана шундай баҳслар борасида сўз юритамиз. 

"БАВАРИЯ" – "БАЗЕЛЬ" 7:0

"Бавария" 2012 йили Чемпионлар Лигаси 1/8 финали биринчи беллашувида "Базель"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Жавоб баҳсида мюнхенликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритишган эди. Марио Гомес шу куни швейцарияликлар посбонини 4 маротаба ожиз қолдирган. Арьен Роббен дублга эришган бўлса, Томас Мюллер эса битта гол уришга муваффақ бўлганди. Шу тариқа, "Бавария" 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан кейинги босқичга йўлланма олганди. 

"РОМА" – "БАВАРИЯ" 1:7

2014 йил 21 октябрь куни "Бавария" гуруҳ босқич доирасида 3-тур учрашувини Римда "Рома"га қарши ўтказган. Баҳс тўлиқ "Бавария"нинг устунлигида ўтган ва жамоа 7:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган. Шу куни "Бавария" сафида голларга Арьен Роббен (2 та), Марио Гётце, Роберт Левандовски, Томас Мюллер, Франк Рибери ва Жердан Шакири муаллифлик қилган бўлса, римликлар таркибида Жервиньо мюнхенликлар дарвозасини ишғол қилган. 

"БАВАРИЯ" – "ШАХТЁР" 7:0

2015 йилнинг 12 март куни "Бавария" клуби ўз майдонида Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали жавоб баҳсида "Шахтёр"ни қабул қилади. Шу куни немислар рақиб дарвозасини нақд 7 маротаба ишғол қилиб, кейинги босқичга йўлланма олишади. "Бавария" таркибидаги голларга Томас Мюллер (2 та), Жером Боатенг, Франк Рибери, Хольгер Бадштубер, Роберт Левандовски ва Марио Гётце муаллифлик қилади. 

"БАВАРИЯ" – "ПОРТУ" 6:1

Германия гранди "Шахтёр" тўсиғидан ўтганидан кейин "Порту"га қарши майдонга тушади. Португалияда кечган баҳсда "Бавария" 1:3 ҳисобида ютқазиб қўяди. Натижада, Мюнхендаги беллашувда улар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишларига тўғри келади. Буни эса немислар ажойиб тарзда уддалашади ҳамда рақиб дарвозасини бирин-кетин ишғол қилади. Якунда ҳисоб 6:1 га етади. Роберт Левандовски (2 та), Тиаго Алькантара, Жером Боатенг, Томас Мюллер ва Хаби Алонсонинг голлари германияликларга ғалаба тақдим қилади. 

"АРСЕНАЛ" – "БАВАРИЯ" 1:5 ва "БАВАРИЯ" – "АРСЕНАЛ" 5:1

"Бавария" 2017 йилнинг 16 февраль ва 8 март кунлари Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида "Арсенал"га қарши иккита учрашув ўтказади. Эътиборлиси, ҳар иккисида ҳам германияликлар бир хил — 5:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишади. Натижада, "Бавария" икки ўйин натижасига кўра 10:2 ҳисобида муваффақият қозониб, чорак финал йўлланмасига эга бўлади. 

"ТОТТЕНХЭМ" – "БАВАРИЯ" 2:7

Гуруҳ доирасида ўтказилган учрашув. Ўйинда дастлаб "тақачилар" ҳисобни очган бўлишларига қарамай, якунда шармандаларча мағлубиятни қабул қилиб олган. Серж Гнабри шу куни инглизлар дарвозасини 4 марта ишғол қилади. Левандовски эса икки маротаба Льорис қўриқлаётган дарвозани нишонга олади. Қисқаси, немислар шу кеча "Тоттенхэм" ишқибозларини уйларига хафа ҳолатда қайтишларига сабабчи бўлганди.


ЦРВЕНА ЗВЕЗДА – БАВАРИЯ – 0:6
Бу беллашув гуруҳ босқич доирасида ўтказилган. Яъни, 2019 йилнинг 27 ноябрь куни Сербияда бўлиб ўтади. Унда “Бавария” 6:0 ҳисобидаги муваффақият билан ортга қайтади. Роберт Левандовски шу кеча покерга эришади. Польяк 53, 60,64 ва 67 дақиқаларда кетма-кет голлар уради. Леон Горецка ва Корентен Толиссо эса бир маротабадан сербиялик дарвозасини ишғол этади.

БАРСЕЛОНА – БАВАРИЯ – 2:8
2020 йилнинг 15 августь куни “Барселона” мухлисларининг қалбларини яралаган кун сифатида тарихда қолади. Пандемия шароитида ўтказилган қарама-қаршиликда “Бавария” рақибини янчиб ташлайди. Эрта таслим бўлган каталонияликлар якунда 8:2 ҳисобида рақибига ютқазиб қўяди. Шу куни германияликлар таркибида Томас Мюллер ва Фелипе Коутиньо икки маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлади.

ЗАЛЬЦБУРГ – БАВАРИЯ – 2:6
Ўша йилнинг 4 ноябрь куни “Бавария” Австрияга сафар уюштиради. Маҳаллий “Зальцбург”га қарши кечган баҳсда германияликлар 6:2 ҳисобида зафар қучади. Левандовски икки бор рақиб посбонини ранжитади. Лерой Сане, Жером Боатенг, Лукас Эрнандеслар бир маротаба тўп йўллашади. Яна бир гол автогол сифатида қайд этилади.

БАВАРИЯ – ЗАЛЬЦБУРГ – 7:1
8 март куни эса “Бавария” эски таниши “Зальцбург”ни шунчаки янчиб ташлади. Бу сафар германияликлар 7:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Левандовски эса бу сафар хет-трикка эришиб, турнир тўпурарлар рўйхатида етакчи бўлиб олди. Томас Мюллер бўлса, дубьл қайд этиб, Чемпионлар лигасидаги голлари сонини ошириб олди.


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика