“Бавария”нинг 2 асосий трансфер мақсади маълум
19 июл 2022 08:35
Новости
“Бавария”нинг 2 асосий трансфер мақсади маълум
Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Унга кўра, “Бавария” жорий трансфер ойнасида “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер ҳамда “Ренн” ҳужумчиси Матис Телни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Мюнхенликлар мазкур икки футболчи билан оғзаки келишувга эришган ва ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
25 ёшли Лаймер 2017 йилдан бери залсбургликлар шарафини ҳимоя қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 28 млн еврога баҳоланмоқда.
17 ёшли Тель эса 2021 йилдан буён француз жамоасида ўйнамоқда. Унинг клуб билан келишуви 2024 йилга қадар тузилган. Ўйинчининг трансфер суммаси 2 млн евролиги айтилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии