"Бавария"нинг 10 та ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди
21 янв 2023 09:52
Новости
"Бавария"нинг 10 та ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди
"Бавария"нинг ғалабали серияси тўхтади.
Мюнхенликлар Бундеслиганинг 16-турида "Лейпциг" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Юлиан Нагельсман жамоасининг 10 та ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди.
Бунгача сўнгги маротаба "Бавария" 2022 йилнинг 8 октябрида "Боруссия Д" билан дуранг ўйнаганди. Шундан сўнг жамоа кетма-кет 9 та ўйинда ғалабага эришди.
Мюнхенликлар Бундеслига турнир жадвалида 16 та ўйиндан сўнг 35 очко жамғарган ҳолда, 1-ўринни эгаллаб туришибди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии