RU

Последние новости

08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  123 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17

"Бавария" ижарага олган Хамес Родригес "Реал"га қарши баҳсда ўйнай оладими? Новости

"Бавария" ижарага олган Хамес Родригес "Реал"га қарши баҳсда ўйнай оладими?

Эртага Мюнхенда "Бавария" ҳамда "Реал" ўртасида Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк ўйини бўлиб ўтади.

Ижара асосида "Бавария"да тўп тепаётган "Қироллик клуби" футболчиси Мадрид жамоасига қарши ўйнай оладими?

Эсингизда бўлса, 2013/14 мавсум Чемпионлар лигаси ярим финал босқичида "Челси" ва "Атлетико" тўқнаш келган. Ўша пайтда "аристократлар" посбони Тибо Куртуа ижара асосида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилар эди. 2014 йилда лондонликлар устози сифатида ишлаган Жозе Моуриньо бельгиялик дарвозабоннинг майдонга тушмаслигини талаб қилган. Аммо "матрасчилар" Куртуадан фойдаланишди ва рақибни мағлуб этиб финалга чиқишди. Ўша мавсумдаги баҳслардан сўнг УЕФА еврокубокларда ижарага олинган футболчилар ўз клубига қарши ўйинларда иштирок этишига рухсат берган. Ўйинчига эгалик қилувчи жамоа унинг майдонга тушишини таъқиқлаб қўя олмайди.

Шундай қилиб, Хамес Родригес эртага бўладиган учрашувда қатнаша олади.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика