"Бавария" сардори "Боруссия Д"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
31 окт 2023 12:02
Новости
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Кимич Бундеслиганинг 2 та ўйинига дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Германия Футбол Иттифоқи сайти хабар берди.
Футболчи "Дармштадт"га қарши баҳсда майдондан четлатилгани учун жазоланди. Немис футболчиси ўшанда ўйиннинг 8-дақиқасида охирги чора сифатида қўполлик ишлатгани учун қизил карточка олди.
Шу тариқа, 28 ёшли хавбек Дортмунднинг "Боруссия" (4 ноябрь) ва "Хайденхайм" (11 ноябрь) клубларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии