"Бавария" ўйинчилари мавсумдаги муваффақиятли стартга қарамай Компанидан норози
22 сен 2024 13:07
Новости
"Бавария" ўйинчилари мавсумдаги муваффақиятли стартга қарамай Компанидан норози
Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчилари жорий мавсумдаги муваффақиятли стартга қарамай жамоа бош мураббийи Венсан Компанининг айрим ҳаракатларидан норози.
Ўйинчиларга Компанининг бўлажак ўйинга бир кун қолганда футболчиларга телефон орқали хабар юборган ҳолда асосий таркибни эълон қилиши ёқмаяпти. Футболчилар шунингдек Компанининг ротацияларга бўлган ёндашувини доим ҳам тушунишмаяпти, масалан, нега жамоанинг тажрибали ўйинчилари у ёки бу ўйинни захира ўриндиғидан бошлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Венсан Компани 2024 йилнинг майида "Бавария" бош мураббийи этиб тайинланди. Немис клуби янги бош мураббий қўл остида жорий мавсумда ҳали мағлуб бўлгани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии