"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин
12 мар 11:55
Новости
"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин
"Манчестер Юнайтед"нинг 25 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Диогу Далотга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, мюнхенликлар келаси ёзда португалиялик футболчини сотиб олиши мумкин. Далотни Мадриднинг "Реал" клуби ҳам кузатиб бормоқда. Таъкидланишича, "Бавария" ва "Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисининг барқарорлиги ва мослашувчанлигини эътироф этмоқда.
Далот жорий мавсум барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 40 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии