"Бавария" "Аякс" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
12 фев 2020 00:50
Новости
"Бавария" "Аякс" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Амстердамнинг "Аякс" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.
"Bild" нашри хабарига кўра, Мюнхен клуби Жошуа Киммихни марказий ярим ҳимоя чизиғига кўчириш мақсадида қанот ҳимоячиси изламоқда. "Бавария" скаутларининг нигоҳи Сержиньо Дестга қаратилган.
Маълумот учун, 19 ёшли Дест "Аякс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 27 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ва 6та самарали узатма ёздириб қўйган. Дестнинг голланд жамоаси билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнида ниҳоясига етади. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, унинг жорий трансфер баҳоси 12 миллион еврога тенг.
Похожие новости
15:07
"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди 4
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии