"Бавария" "Аякс" футболчиси билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди
10 мая 2022 11:34
Новости
"Бавария" "Аякс" футболчиси билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди
"Бавария" "Аякс" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Битим 2027 йилга қадар мўлжалланган. Ўйинчининг маоши бонусларсиз бир мавсум учун 4,5 млн еврони ташкил этади.
Гравенберхнинг ўзи 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган "Аякс" билан шартномасини узайтиришни кўриб чиқмаяпти. Ўйинчи фаолиятини бошқа жойда давом эттирмоқчи.
19 ёшли нидерландиялик жорий мавсум 40та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии