RU

Последние новости

01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  6 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  12 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  23 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  100 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  2 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0

"БАВАРИЯ" - "АРСЕНАЛ" 1:1 Новости

"БАВАРИЯ" - "АРСЕНАЛ" 1:1

ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги "Бавария" - "Арсенал" ўйининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                   ЯНГИЛАШ


Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб бемалол Лукаш Фабианскини айтган бўлардим. Уни танлаганим боиси пенальтини бартараф этганлигида эмас. Фабиански бугунги беллашувда бир қатор вазиятларда жамоасини голлардан қутқариб қолди. Ушбу посбон чинакамига яхши ўйин кўрсатди. Ўтказиб юборилган голда эса ҳимоячилар хатога йўл қўйишган эди.

-Учрашувнинг иккинчи бўлими мухлисларга яхши футболни тақдим этди десак муболаға бўлмайди. "Арсенал" Мюнхендан мағлубиятга учрамасдан ортга қайтмоқда. "Бавария" мухлисларини эса жамоанинг кейинги босқичга йўлланма олганлиги билан табриклаймиз!



90+4` Учрашув якунланди! 1:1! "Бавария" кейинги босқичга йўл олмоқда!

90+3` "Арсенал" бурчак тўпи тепди. Аммо самарасиз.

90+2` Фабиански!!!!!!!!!!!!!!!!!!
"Арсенал" посбони Томас Мюллернинг зарбасини қайтариб қолди. Тасанно, Фабиански!



90+1` Пенальти! Роббенга нисбатан Косьельни ўйин қоидасини бузди.

90` Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди!

88` Подольски ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

86` "Бавария" футболчилари тўпни эгаллаб туришибди.

85` Ўзгариш: Чемберлейн ўрнига Фламини. Рибери ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Томас Мюллер қолган дақиқаларда майдонда ҳаракат қилади.

83` Вермален бу сафар Риберига урилиб кетди. Франк Риберига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Вермален ниҳоят ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди.

81` "Арсенал"нинг ҳужуми. Росицкининг узатиб берган тўпни Нойер эгаллаб олди.

80` Мартинез ҳакам томоиндан огоҳлантирилди. Испаниялик футболчи Подольскини йиқитиб қолганди.

78` Ўзгариш: Артета майдонни тарк этяпти, унинг ўрнида Гнабри ўйинни давом эттиради.

76` Роббенинг зарбаси ва Фабиански ўз ўрнида.

73` Томас Вермален яна бир вазиятда Ламни футболкасидан ушлаб қолди. Лекин бу ҳакам жим. Вермален бугун қўпол ўйнамоқда.

71` Вермален Роббенга нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима тўпи.

69` "Бавария"нинг хавфли ҳужуми! Марио Манжукич қулай имкониятдан фойдалана билмади. Жамоадошлари уни яхши вазиятга чиқаришган эди. Лекин хорватиялик ҳужумчи тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

67` "Бавария" ҳужумлари бироз камайди. "Арсенал" эса аксинча, кўпроқ олдинга интилишга ҳаракат қилмоқда.

64` Швайнштайгер узоқдан зарба берди. Лекин ноаниқ.

62` Лукаш Подольски "Арсенал" мухлисларига яна умид уйғотди.

60` Ўзгариш: Гётце ўрнига Кроос майдонга тушди.

59` Ўйин янада қизийдиган кўринади.

57` ГОООООООООООООООЛ! Подольски! 1:1! Лукаш Подольски Ламдан тўпни олиб қўйди ва чап бурчакдан ўзининг кучли зарбаси билан тезда ҳисобни тенглаштирди.

55` ГООООООООООООООООООЛ! Бастиан Швайнштайгер! 1:0! Франк Рибери ўз қанотидан жарима майдончаси ичида очиқ турган Бастиан Швайнштайгерни қидириб топди ва унга тўпни узатди. Бастиан эса ҳисобни очди.

50` Роббен ҳакамдан норози. Голландиялик вингерни "Арсенал" ҳимоячиси жарима майдончаси ичида йиқитган эди. Лекин бу вазиятда рефери ҳеч қандай фол бўлмаган эди деб топди.

47` "Арсенал" ҳужумга ўтганди. Лекин Жиру бу вазиятда оффсайдда қолиб кетганди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

- Томаш Росицки  Месут Ўзил ўрнига майдонга тушмоқда.

- Агарда "Бавария"да кейинги босқичга йўл олса, чорак финалнинг дастлабки ўйинини Данте ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Сабаби, у ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди.

-Биринчи бўлимда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. "Бавария" тўпни ўзида кўпроқ сақлаб, "Арсенал"га ҳужум қилиш имконини бермади. Пеп Гвардиола жамоаси эса бир қатор ҳужумларни уюштиришди. Лекин баъзида Роббен аниқлик етишмаган бўлса, бир вазиятда Косьельни ва Фабиански "Арсенал"ни муқаррар голдан сақлаб қолишди.

45+1` Ҳакам жамоаларни танаффусга чорлади!

45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44` Лукаш Фабианскига тасанно! Ушбу посбон Гётценинг хавфли зарбасини ушлаб олди ва жамоасини голдан сақлаб қолди.

41` Ўйин темпини жуда юқори деб бўлмайди.

38` Роббен! "Бавария" вингери ҳозир ҳисобни очиши мумкин эди. Роббеннинг яқин масофадан йўллаган зарбасига Косьельни тўсқинлик қилди.

34` Роббен ўнг қанотдан ёриб кирди ва тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Лекин бу вазиятда "канонир"лар ҳимояси ўз ишларини қойилмақом қилиб бажаришди ва хавфни бартараф этишди.

32` Касорланинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдондан чиқиб кетди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Жиру боши билан дарвозага йўллади. Лекин бу ерда Нойер ҳаммасини аъло даражада бажарди.

30` Чемберлейн ҳозир жуда чиройли ҳаракат қилиб, бир неча футболчини алдаб ўтди. Тиаго эса унга нисбатан қоидани бузди деб топди бош ҳакам.

29` Яна огоҳлантириш, бу сафар Микель Артета ҳакамнинг сариқ карточкасига муносиб ҳаракат қилди.

27` Подольски ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

26` "Бавария" ҳужум қилаётган бир пайтда, Вермален Ламга нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима тўпидан сўнг мезбонлар гол киритишди. Лекин бу вазиятда "Бавария" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

23` "Бавария"нинг доимгидек тўп узатишларида Нойер ҳам бевосита иштирок этмоқда.

21` "Бавария" бу вазиятга тез ҳужум қилиб жавоб берди. Алабанинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини, Роббен Фабиански дарвозаси томон йўллади. Аммо ноаниқ.

20` Касорланинг бурчакдан узатиб берган тўпини Нойер ушлаб олди.

19` "Арсенал" бурчак тўпи ишлаб олди. Лукаш Подольскининг фаоллиги туфайли.

18` "Бавария" тўпни ўз назоратида сақлаб турибди. Бастиан Швайнштайгер Фабиански дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо бу зарба ўхшамади.

17` "Арсенал" футболчилари олдинга боришга шошилишмаяпти.

15` Давид Алаба ва Рибери чап қанотда анча фаоллик билан ўйнашмоқда.

14` "Бавария" гоҳ чап, гоҳида ўнг қанотдан ҳужумлар ташкил этишга уринишмоқда. Лекин ҳозирча "Арсенал" ҳимояси ишончли ҳаракат қилмоқда.

11` Мезбонлар майдонда устунликка эга бўлишмоқда.

8` "Арсенал" стандарт вазиятга бўлди. Лекин ушбу имкониятдан лондонликлар унумли фойдалана олишмади.

7` Данте огоҳлантириш олди.

6` Техник носозликлар учун узр.

3` "Бавария" илк дақиқаларданоқ ҳужумга отланди.

1` Учрашув бошланди!

- Яқин сониялар ичида учрашувга старт берилади.

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Альянц-Арена" мухлислар билан тўлиб тошган. Учрашув яқин дақиқалар ичида бошланади


"Бавария" футболчилари ўйин олди чигал-ёзди машқларида


- "Арсенал" ҳам худди шундай 4-5-1 схема асосида ҳаракатланади. Дарвозада Фабиански, ҳимоя марказини Косьельни ва Мертесакер тўлдиради. Қанотларда Вермален ҳамда Санья. Ярим ҳимоя марказида Артета-Ўзил-Чемберлейн учлиги ҳаракат қилса, Подольски ва Касорла ўйнайди. Оливье Жиру эса ҳужум чизиғида.

- Бугунги ўйинда "Бавария" 4-5-1 схемада ўйнайди. Дарвозада Нойер, ҳимоя марказини Данте ва Мартинез жуфтлиги ёпса, қанотларда Лам ҳамда Алаба ҳаракат қилади. Ярим ҳимоя марказида Бастиан ва Тиаго ўйнайди. қанотларда Роббен ва Рибери, ёки бўлмаса Роббери деб атаса ҳам бўлади. Яъни, Рибери ва Роббенни бирлаштирмаси - Роббери бўлади. Марио Гётце ҳужум ортида, Марио Манжукич эса ҳужумда тўп тепади.

- Супер ўйин бошланишига ярим соат вақт қолди.

"Бавария" - "Арсенал" ўйини протоколи



-"Бавария": Нойер, Данте, Мартинез, Лам, Алаба, Швайнштайгер, Тиаго, Гётце, Роббен, Рибери, Манжукич.
-"Арсенал": Фабиански, Санья, Мертесакер, Косьельни, Вермален, Артета, Чемберлейн, Касорла, Ўзил, Подольски, Жиру.

-Таркиблар аниқ!

Жамоалар стадионга етиб келишди.


Бугунги супер ўйинни, Сиз азиз футбол мухлислари учун "Championat.asia" сайти орқали Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн трансляцияни амалга оширади. Биздан узоқлашманг, воқеалар ривожини кузатишда давом этинг!

"Альянц-Арена" стадиони учрашувга шай ҳолатда.



- Яқин дақиқаларда жамоаларнинг бошланғич таркиби маълум бўлади.

- Бугун Европада футбол байрами. Яна бир неча соатлардан сўнг, "Бавария" - "Арсенал" ўйини бошланади. Ушбу жамоаларнинг дастлабки баҳсида Мюнхен клуби сафарда ишончли ғалабага эришганди. Бугун "Арсенал" кейинги босқичга чиқиши учун камида иккита тўп фарқи билан "Бавария" қаршилигини енгиши керак.

- Учрашув 00:45да бошланди


Бавария Германия – Арсенал Англия 1:1
12 март, 00.45, «Альянц-Арена»
Голлар:
Швайштайгер (55), Подольски (57)
Бавария
- Нойер, Данте, Мартинез, Лам, Алаба, Швайнштайгер, Тиаго, Гётце, Роббен, Рибери (Мюллер, 85), Манжукич.
Арсенал - Фабиански, Санья, Мертесакер, Косьельни, Вермален, Артета (Гнабри, 78), Чемберлейн (Фламини, 85), Касорла, Ўзил (Росицки, 46), Подольски, Жиру.
Огоҳлантиришлар: Данте (8), Подольски (27), Артета (29), Мартинез (80), Вермален (81).

Дастлабки ўйин: 2:0
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика