RU

Последние новости

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

“Бавария” 16 ёшли швед футболчиси билан келишувга эришди Новости

“Бавария” 16 ёшли швед футболчиси билан келишувга эришди

“Бавария” раҳбарияти “Хельсингборг” жамоасининг 16 ёшли футболчиси Алекс Тимосси Андерсон билан келишувга эришди.

Швециялик футболчи 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб Мюнхен жамоаси аъзосига айланади, дея хабар бермоқда “Бавария” расмий сайти.

Унга қадар футболчи “Хельсингборг” шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Жорий мавсумда ёш футболчи Швеция лигасида 16 та баҳсда майдонга тушиб, иккита гол киритишга эришган.

“Алекс Тимосси Андерсон – жуда иқтидорли футболчи. У “Бавария”да ўйнаб кетишига ишонамиз. Бизнинг жамоага қўшилгунига қадар у жонажон клуби таркибида тажриба тўплашда давом этади”, деди “Бавария” спорт директори Ҳасан Салиҳамижич.

Ҳужумкор футболчи Швеция U-15 терма жамоаси сафида тўртта учрашув ўтказиб, олтита гол урган бўлса, U-16  термаси сафида 7 та ўйинда 2 бор рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олган.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика