RU

Последние новости

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  5 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

Башар Ресан: "Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади" Новости

Башар Ресан: "Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Башар Ресан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун жуда оғир кун бўлди. Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. "Хоразм" тактик жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам жуда кучли эди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида хатолик туфайли гол ўтказиб юбордик, футболчиларнинг эътиборни бироз сусайтиришганди. Лекин яхшиямки, ўзимизга келиб, керакли голларни урдик. Сўнгги дақиқаларгача уч очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қилдик. Энг муҳими, бу ўйинда ғалаба қозондик ва мухлисларимизни хурсанд қилдик.

Биз бир жамоамиз ва доимо биргамиз. Мақсадимиз фақат уч очко олиш, ким гол урди ёки ким ёрдам берди, бу муҳим эмас. Барча ўйинчилар – захирада ўтирганлар ҳам, майдонда ўйнаганлар ҳам бир хил даражада ва ҳар бир ўйинга тайёр. Шунинг учун биз хурсандмиз. Ғалабада жамоавий куч муҳим рол ўйнади.

Менимча, Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Уларга омад тилайман. Уларнинг имкониятлари жуда юқори. Ироққа келсак, бизни Жанубий Корея ва Иорданияга қарши жуда мураккаб ўйинлар кутмоқда. Бу вазифани бажариш осон бўлмайди. Умид қиламанки, Ироқ ҳам тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади. Агар бунинг иложи бўлмаса, плей-оффда яна бир имкониятимиз бор", деди ироқлик футболчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика