RU

Последние новости

23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  6 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6

Бартомеу: "Барса" Неймар трансферидан тушган пулни таркибни кучайтиришга ишлатади" Новости

Бартомеу: "Барса" Неймар трансферидан тушган пулни таркибни кучайтиришга ишлатади"

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу Неймарнинг ПСЖга ўтиши борасида фикр билдирди.

"Ҳар йили катта муваффақиятларга эришадиган рақобатбардош жамоага эга бўлишни истаймиз. Баъзи мавсумларда бунинг уддасидан чиқамиз, баъзида эса йўқ. Аммо доимо энг яхши бўлишга интилганмиз.

Неймар қолишини хоҳлаймиз, бироқ товон пули мавжуд. Агар у кетишни истаса, пул тўланади ва у жамоани тарк этади. Мен Неймар билан суҳбатлашдимми? Йўқ. Испанияга қайтсам, у билан гаплашиб оламан. Унинг трансферидан тушган пулларни, жамоа таркибини кучайтиришга сарфлаймиз.

Неймар трансферини амалга ошириш учун шартномада белгиланган пулни тўлаш лозим. УЕФАда фэйр-плей деган қоида бор ва агар қайсидир клуб қоидани бузса, унга санкциялар жорий қилинади. "Барселона" даромад борасида дунёнинг биринчи ёки иккинчи клуби ҳисобланади - 800 млн. евро. Бу клубга ривожланишда ёрдам беради.

Коутиньо Неймар ўрнига жамоага келадими? Филиппе ажойиб футболчи, бироқ бу борада ҳеч нарса дея олаймиз. Бундай вазиятда эҳтиёт бўлиш керак" - дейди Бартомеу.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика