"Барселона"нинг "Осасуна" билан ўйинни кечиктириш ҳақидаги апелляцияси бўйича қарор қабул қилинди. Учрашув қачон ўтказилади?
21 мар 14:40
Новости
"Барселона"нинг "Осасуна" билан ўйинни кечиктириш ҳақидаги апелляцияси бўйича қарор қабул қилинди. Учрашув қачон ўтказилади?
Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) қўмитаси "Барселона"нинг "Осасуна" билан 27 мартга қолдирилган ўйини бўйича мурожаатини кўриб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ва памплоналиклар ўртасидаги баҳс 8 март куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ "Барселона" шифокори Карлес Миньярронинг тўсатдан вафот этгани сабабли бекор қилинганди. Шундан сўнг учрашув 27 мартга белгиланган ва каталонияликлар бу санадан норози бўлиб, аппеляция берганди.
RFEF қўмитаси "кўк-анорранглилар"нинг илтимосини рад этди ва ўйин айнан 27 март куни бўлиб ўтади.
Ушбу санани инобатга олган ҳолда Ла Лига "Атлетик" – "Осасуна" учрашувини 28 мартдан 30 мартга кўчиради.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии