"Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйин учун қайдномаси эълон қилинди, асосий футболчи жароҳат олган
02 фев 2020 18:52
Новости
"Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйин учун қайдномаси эълон қилинди, асосий футболчи жароҳат олган
Бугун "Барселона" Испания чемпионатининг 22-тури доирасида ўз майдонида "Леванте"га қарши баҳс олиб боради.
Клуб матбуот хизмати жамоанинг ушбу ўйин учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатдан 18 футболчи ўрин олган.
Демак, қайднома шундай кўринишда:
Мара-Андре тер-Штеген, Нельсон Семеду, Жерар Пике, Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Артур, Лео Месси, Клеман Лангле, Антуан Гризманн, Жорди Альба, Серхи Роберто, Френки де Йонг, Самюэль Юмтити, Жуниор, Иньяки Пенья, Рику Пуиг, Колладо, Ансу Фати.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Артуро Видаль ушбу ўйинда қатнашмайди. Кеча ўйиндан олдинги машғулотда футболчи оёғининг сон қисмидан жароҳат олган. Ҳозирча унинг қанча муддатга сафдан чиққани аниқ эмас. Бу кейинчалик тиббий текширувдан кейин маълум бўлиши кутилмоқда.
Комментарии