"Барселона"ни бошқариш учун янги номзод пайдо бўлди
04 окт 2019 15:23
Новости
"Барселона"ни бошқариш учун янги номзод пайдо бўлди
"Барселона" "Ривер Плейт" бош мураббийи Марсело Гальярдони Вальверденинг ўрнига олиб келиши мумкин.
Агар Вальверде яқин вақтларда вазиятни ўзгартира олмаса, 43 ёшли аргентиналик "кўк-анорранглилар" устозига айланиши мумкин.
"Барселона" раҳбарияти Гальярдо билан бу борада гаплашишга ҳам улгуришган, аммо мураббий Либертадорес Кубогида иштирок этаётган "Ривер Плейт"дан кетмоқчи эмас.
Аргентиналик мутахассиснинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.
Гальярдо мураббийлик фаолиятини Уругвайнинг "Насьональ" клубида бошлаган. "Ривер Плейт"да эса 2014 йилдан бери фаолият олиб бормоқда.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии