"Барселона"да кўп йиллар қолиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан" — Рафинья
12 апр 11:23
Новости
"Барселона"да кўп йиллар қолиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан" — Рафинья
Футболчи Каталония клубида узоқ вақт қолмоқчи.
"Барселона" вингери Рафинья келажаги ҳақида гапирди. Аввалроқ каталонияликлар уни сотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Шартномам ниҳоясига етишига яна бир неча йил бор. Уни тугаллаб қўйишни режалаштирмоқдаман. "Барселона"да кўп йиллар қолиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан", – деди футболчи.
27 ёшли бразилиялик жорий мавсум барча мусобақаларда 30 та ўйинда қатнашиб, 8 та тўп киритди ва 10 та голли пас узатди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Комментарии